Қирғизистонга инсулин чиқарувчи завод қуриш режалаштирилмоқда

164

Вазирлар маҳкамаси Голландиянинг Biopharmax компанияси билан «Ҳаёт ҳақидаги фанларнинг индустриал парки» лойиҳаси бўйича меморандум имзолади.

Лойиҳага кўра, компания Қирғизистонда инсулин ва бошқа дори-дармонларни чиқарувчи завод қуради. Заводда чиқариладиган дори-дармонларнинг кўпи ҳаёт учун муҳим бўлган дори воситаларининг миллий рўйхатига киради. Қолаверса, бу дориларнинг бирортаси бугунги кунда республика ҳудудида ишлаб чиқарилмайди.

Иқтисод вазирлигининг матбуот хизмати билдиришича, замонавий фармацевтика мажмуасининг қурилиши «фармацевтика тармоғидаги технологияларни тез ривожланишини ҳисобга олганда» янги инвесторларни жалб қилиш учун мультипликатив эффект беради.

«2024 йилдан 2028 йилгача инвестор ўзини ва киритган инвестициялари ҳисобидан фармацевтика комплексини, жумладан инсулин ва бошқа дори-дармонларни чиқарувчи заводни, сифатли ишлаб чиқариш талабларига жавоб берган завод қуриш вазифасини олган. Евросиё иқтисодий иттифоқининг амалиётини, Қирғизистон ҳудудида лабораторияларни, ўқув марказлари ва сақлаш жойларини, шунингдек, республика қонунларига мувофиқ, дори-дармонларни ва тиббий воситаларни етказиш (сотилмайди) бўйича ҳаракатлар комплексини амалга оширишга ҚР инсулин ва бошқа дори-дармонларни чиқарувчи фармацевтик заводни қурилиши тугагунча ва ишга туширилгунча», — дейилади муассасанинг маълумотида.

Меморандумга имзо қўйиш. Сурат: Иқтисод вазирлигининг матбуот хизмати.

Иқтисод вазирлигидан ҳозирда давлат сиёсати ўлканинг дори-дармонга бўлган импорт тобелигини қисқартиришга йўналтирилган шу каби сармоявий лойиҳаларни такомиллаштиришга йўналтирилганини қўшимча қилишди.

Қирғизистон дориларнинг кўп қисмини чет давлатларидан олиб келади. Шу сабаб баъзан ўлкада дори-дармонлар танқислиги кузатилади.

Масалан, Қирғизистонга инсулиннинг кўп қисми Россиядан олиб келинган. Аммо уни ишлаб чиқарган компания Россия 2022 йилнинг февралида Украинага ҳужум қилгани сабаб рус бозоридан чиқиб кетгани учун Қирғизистонга инсулин олиб келишда қийинчиликлар юзага келган.

Майда қандли диабети бор болаларнинг ота-оналари инсулин етишмовчилиги сабаб президентга мурожаат қилишган.