Жогорку Кенеш депутатлари жинсий дахлсизликка қарши жиноятлар учун жавобгарликни кучайтирувчи жиноят ва жиноят-процессуал кодексига киритилган тузатишларни биринчи ўқишда маъқуллашди.
Тузатишлар лойиҳаси билан депутат Элвира Сурабалдиева таништирди. Унинг айтишича, қонун лойиҳаси профилактика учун жинсий даҳлсизликка қарши жиноятларнинг жавобгарлигини кучайтириш ва жабрланганларни такрорий таҳдидлардан ҳимоя қилишни кўзлайди.
Сурабалдиева лойиҳада томонларни ярашиб олиши сабаб оғир жиноятлар бўйича судгача текширувда бўлган жиноят ишларини қисқартирмаслик таклиф қилинганини билдирди. ҳужжатда агар томонлар келишса, жиноят иши суд қарори билан қисқартирилиши ҳам кўрсатилган.
Шунингдек, қонун лойиҳасида жинсий дахлсизлик, пробация назоратини қўллаш ва гаров бўйича жиноятларнинг эскириш муддатини бекор қилиш таклиф қилинаётганини қўшимча қилди.
Халқ вакили қонунларнинг муҳокамаси жабрланганларга қараганда кўпроқ хизматчиларни — уларнинг фаолиятига боғлиқ турли таҳдидлардан — ҳимоя қилишини кўрсатганини таъкидлади.