«Росатом» Қирғизистонда кам қувватли АЭС қуриш лойиҳасининг устида ишламоқда

169

Россиянинг «Росатом» давлат компанияси Қирғизистон ҳудудида кам қувватли атом электр станциясини қуриш лойиҳаси устида ишламоқда. Бу ҳақда 8 июнда «Росатом»нинг директори Алексей Лихачев қирғиз ҳукумати раҳбари Акилбек Жапаров билан Сочида ўтган учрашувда билдирди.

Учрашувда Жапаров билан Лихачев икки томонлама ҳамкорликни, жумладан уран қолдиқларини рекультивациялаш, оз қувватли атом электр станцияларини ва ядро тиббиётини муҳокама қилишди.

Учрашувда Қирғизистоннинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан «Росатом» Соғлиқни сақлаш тармоғида энергетик бўлмаган атом технологияларидан фойдаланиш ҳақидаги ҳамкорликнинг ўзаро тушуниш меморандумига имзо қўйишди. Бу ҳужжат Қирғизистонда юқори технологияли тиббий лойиҳаларни биргаликда ривожлантиришга йўналтирилган.

«Аниқроғи, Миллий онкология ва гематология марказининг базасида онкологик ва бошқа касалликларни диагностикалаш ва даволашнинг прогрессив усулларидан фойдаланадиган радиофармацевт дорихонаси ва молекуляр визуализация маркази тузилади», — деб билдиришди вазирлар маҳкамасидан.

Вазирлар маҳкамасининг матбуот хизматидан учрашув давомида «уран қазиб олиш саноатидан жабрланган давлатларнинг ҳудудларини рекультивация қилиш» давлатлараро мақсадли дастурини «самарали амалга оширилаётганидан қаноатланганини» қўшимча қилди.

Шунингдек, аввалроқ Норин вилоятининг Жумгал туманининг яшовчилари «Росатом»нинг Кажи-Сай, Туюк-Суу ва Мин-Кушдаги қолдиқ сақловчи жойлардаги рекультивация ишига норозилик билдиришган.

Улар 22 майда Жогорку Кенеш раисининг ўринбосари Нурбек Сидигалиев билан бўлган учрашувда «Росатом» уран қолдиқларини герметик машиналар билан ташимай, талаб ва нормаларни бузаётганини айтишган. Улар ишчиларга махсус кийимлар берилмай, оғир юк ташувчи машиналардан йўл чангиётганини ҳам қўшимча қилишди.

Сидигалиев маҳаллий яшовчиларни эшитиб, уларнинг муаммосини ҳал қилса бўлишини ва муаммога нуқта қўйиш учун Мин-Кушнинг яшовчилари билан учрашишини билдирган.

«Росатом»нинг лойиҳаси

«Росатом» Қирғизистон ҳудудида оз қувватли атом электр станциясини қуришнинг техник-иқтисодий ҳужжатини тайёрлашини ўлканинг Энергетика вазирлиги 2022 йилнинг ноябрида билдирган эди.

Вазирлик 22 ноябрда Қирғизистоннинг энергетика вазири Таалайбек Ибраев билан «Росатом»нинг вакили Андрей Рождествин лойиҳанинг техник топшириқларини ишлаб чиқиш ҳақидаги ҳужжатни имзолашганини билдирган.

Қирғизистонда атом электр станцияси қурилиши мумкинлиги ҳақида биринчи марта ўтган йилнинг бошида айтилган. Унда энергетика вазирининг ўринбосари Тилек Айталиев Қирғизистон «экологик томондан тоза энергия манбаларини ривожлантиришдан четлаб қолмоқчи эмаслигини» билдирган.

Россия томон эса атом станция ўлканинг «энергетика мустақиллигига шароит яратишини» ва аҳолини яшаш шароитига таъсир қилишини таъкидлаган.