МХДҚ: «Қирғизкўмир» ишхонасида кўмир ўғирлаш бўйича доимий коррупция схемаси аниқланди

141
Гумондор. Сурат: МХДҚ

«Қирғизкўмир» давлат ишхонасининг Балиқчи филиалида кўмир ўғирлаш бўйича доимий коррупция схемаси аниқланди. Бу ҳақда 8 июнда МХДҚдан билдиришди.

Маълумотга кўра, Бишкек ИЭСга етказишда, Балиқчи шаҳрининг омборларида кўмир сақлаш вақтида темир йўл транспорти билан ташишда уни ҳисобдан чиқариш йўли билан кўмир сотиш фактлари аниқланган.

Аудитнинг дастлабки хулосасига кўра, ишхонада 2021 йилдан бери умумий 6361,2 тоннага яқин кўмир танқислиги кузатилган — бу 18 млн 995 минг сомни ташкил қилади.

Бундан ташқари, ёқилғи-мойловчи моддаларни ноқонуний ҳисобдан чиқариш ва филиал компаниялар билан давлат харидларининг қоидаларини бажаришда ҳам қонун бузиш фактлари аниқланган.

7 июнда тинтув ишлари ўтказилиб, жиноят иши учун муҳим бўлган ҳужжатлар ва ўқ отувчи қуроллар, шунингдек транспорт воситаларини қалбаки рақамлари топилгани айтилди.

«Лавозим ваколатидан фойдаланиш» моддаси бўйича филиал директорининг ўринбосари қўлга олинди. Ҳозирда тергов ишлари давом этмоқда.

Ўтган йилнинг июлида бош прокуратура «Қирғизкўмир» ишхонасининг раҳбарияти давлатга 127 миллион сомдан ортиқ зарар келтирганини аниқлаган.

Текширув давомида «Қирғизкўмир»нинг раҳбарияти ва масъул ходимлари лавозим ваколатидан фойдаланиб, давлат манфаатини инобатга олмай, икки ишхона билан Кара-Кече кўмир конидан Балиқчи шаҳригача 200 минг тонна кўмир етказиш учун махсус кўрсатилгандан икки марта юқори нархда шартнома тузгани аниқланган.

«Лавозим ваколатидан фойдаланиш» ва «Билиб туриб фойдасиз шартнома тузиш» моддаси билан жиноят иши қўзғалиб, тергов қилинган.

Муаалиф: Айжамал Бексултанова