Бишкекнинг Биринчи май туман суди «давлат тўнтарилишини» амалга оширишда гумонланиб қўлга олинган беш одамдан тўрттасини МХДҚнинг тергов қамоғига киритиш қарорини чиқарди. Бу ҳақда «Клооп»га суднинг матбуот хизматидан билдиришди.
Суднинг маълумоти бўйича, тергов изоляторига И.Г.С., М.А.Д., Д.Т.А. исмли гумондорлар ва «Элдик Кенеш» сиёсий партиясининг бошчиси Роза Нурматова киритилди. Улар 2023 йилнинг 21 июнигача қамоқда бўлишади.
С.Ч.М исмли бешинчи гумондорни суд 2023 йилнинг 21 июнигача уй қамоғига чиқарди.
24.kg нашрининг маълумоти бўйича, қўлга олинган И.Г.С. исмли фуқаро «Чек ара» жамоат ташкилотининг аъзоси Гулжигит Исаков. С.Ч.М исмли фуқаро ҚМУнунг ўқитувчиси — Чолпонбек Сидикбаев.
«Давлат тўнтарилиши» иши
Миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитаси 5 июнда махсус операция ўтказиб, «оммавий тартибсизликлар уюштиришда» гумонланган гуруҳнинг 30 аъзоси муассасага олиб келиниб, уларнинг орасидан бештаси қамалгани маълум бўлган.
МХДҚнинг маълумоти бўйича, қўлга олинганлар ўлкада «ҳукуматни куч билан босиб олиш мақсадида оммавий тартибсизлик ва бўйсунмаслик акцияларини уюштиришни кўзлаган».
Шунингдек, МХДҚ қўлга олинганлар йил давомида «ўлка бўйича норози фуқароларни ўз сафларига тортиш ва тарафдорларни тортиш» бўйича мақсадли ишларни олиб борганини айтган. Махсус хизматнинг маълумоти бўйича, гумондорлар яқин орада «ташкилий ишларнинг тўловига ва асосий хизмат кўрсатган одамларга рағбат пулларини бериш учун хорижий манбалардан катта миқдорда маблағ кутишган».
Ўлар ўз режаларини амалга оширишнинг фаол фазасини, МХДҚнинг маълумоти бўйича, «жамиятда бирор бир воқеага нисбатан норозилик бошланиши билан амалга оширишни кўзлашган».