«Аёл касалхонада вафот этган». Иссиқкўлда суд аёлини калтаклашда айбланган шахсни бўшатди

96

«Сезим» инқироз марказининг директори Бубусара Рискулова 7 июнда ўтган матбуот анжуманида, Иссиқкўл туман суди аёлини калтаклашда айбланган кишини озод қилганини айтди. Аёл олган жароҳати сабаб вафот этган.

Рискулованинг айтишича, воқеа 2022 йилнинг май ойида Чолпон-Ота шаҳрида бўлган. Унда 50 ёшли одам 44 ёшли аёлини қаттиқ калтаклаб, кейин у касалхонада вафот этган. Эри маст ҳолда бўлган.

«Бундай жароҳатдан кейин омон қолиш мумкин эмас эди», — деб қўшимча қилди ҳуқуқ ҳимоячиси.

Рискулова суд айбланувчи жиноятни аффект ҳолатда қилган деб ҳисоблаб, икки йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳукмини чиқарганини, аммо у 13 ой ТИЗОда ётганини ҳисобга олиб суд залидан бўшатилганини айтиб берди.

«Биринчи суд-психиологик экспертизанинг натижасида айбланувчи жиноят қилган вақтда ўзининг ҳаракатига жавоб берадиган ҳолда экани маълум бўлган. Маълум бир вақт ўтгандан кейин жавобгар томон иккинчи экспертиза ўтказиб, унда психиатрлар у аффект ҳолда деган хулоса чиқаришган», — деди у.

Ҳуқуқ ҳимоячиси суд психиатрлар воқеа ҳақида биргина айбланувчининг версиясини эшитишган, бу бўйича «жавобгар аёлини яхши кўрган, шу сабаб қизғаниб, ташлаб кетади деб қўрққан».

Марҳумнинг синглиси Асел Сакешова уларнинг тўрт боласи борлигини ва улар 20 йил бирга яшаганини айтиб берди. Унинг айтишича, гумондор олдин оиласидан кетиб қолиб, бошқа аёл билан беш йил яшагандан кейин қайтиб келган.

«Бироқ яна қайтиб келиб, биринчи аёлидан кечирим сўраб, бирга яшашган. Икки ойча яшагандан кейин у опамни ўлдириб тинди», — деди марҳумнинг синглиси.

Сакешованинг айтишича, айбланувчи «Бакай банк»да бош ҳисобчи бўлиб ишлаган. Кейинчалик айбланувчи билан беш йил бирга яшаган аёл ҳам зўравонликка учрагани, «унга машинасини бериб қутилгани» маълум бўлган.

Адвокат Зиягул Арналиева одам ўлимига олиб келган жиноятга нисбатан чиқарилган ҳукм бунчалик енгил бўлмаслиги керак деб таъкидлади.

«Суд амалдаги вазиятларга эътибор бермай, жабрланувчининг ва айбланувчининг характерига баҳо берган эмас. Суд айбланувчининг ҳаракатларини қайта классификациялаб, 2 йилдан кам бўлмаган муддат берди», — деди у.

Аёлларга нисбатан зўравонлик

Миллий статистика қўмитасининг маълумотига кўра, оиладаги зўравонликдан жабрланганларнинг сони олти йил ичида деярлик уч мартага ошган. Муаллифлар 2015 йил билан 2021 йилдаги маълумотни солиштирган. Жабрланганларнинг кўпчилиги — 96% — аёллар.

Хулосада 2021 йили рўйхатга олинган 10 151 оиладаги зўравонликнинг 256 ҳолатига (2,5%) жиноят иши қўзғалган. 2021 йили кризис марказларига 15 696 одам мурожаат қилган. Унинг 12 559ни аёллар ташкил қилади. Мурожаатларнинг кўпи оиладаги зўравонлик бўйича бўлган.

Аксарият ҳолларда агрессорлар — яқин танишлар, эри, ҳамкори ёки қўшниси, жабрланувчилар эса — аёллар.

Шунингдек, ҳуқуқ ҳимоячилари аёлларга нисбатан зўравонликнинг масштаби ҳуқуқни ҳимоя қилиш идораларига берган сонлардан анча фарқ қилади деб ҳисоблашади.

Бунга ҳуқуқ идораларининг ходимлари аёлларнинг эрлари, фуқаролик никоҳида бирга яшаган одамлари ёки аввалги ҳамкорлари томонидан ўлдирилишига эътибор бермаслиги ҳам сабаб. Одатда, аёл кишини эркак киши томонидан ўлдирилиши фемицид деб аталади.

Фемицид— одатда эркакларни аёллардан нафратланишидан, гендер босим натижасида ва /ёки давлат гендер зўравонликка билиб туриб муносабат билдирмаслиги учун ўлдирилиши.

Фемицид эркак аёлдан юқори туради деган ғоядан келиб чиқади, масалан аёл кишини ўз мулки сифатида кўриши сабаб пайдо бўлади.

Фемициднинг асосий критерийларига аёллар иккинчи сортдагилар деган ғоянинг, рашк, маданий қоидалар («аёл қилиши-қилмаслиги керак»), жинсий муносабатдан ва оила қуришдан бош тортиш, олиб қочиш асосида, эркак киши билан бирор бир муносабатни тўхтатиш вақтида ва бошқа шундай сабабли ўлдиришлар киради.

Агар сиз ёки сизнинг яқинингиз зўравонликка учраса, республиканинг қуйидаги манзилидаги кризис марказларига мурожаат қилинг:

  • «Шанс» кризис маркази — Бишкек, Чуй проспекти, 207, 509 уй, телефон: 0709710320;
  • «Сезим» кризис маркази — Бишкек, Табишалиев кўчаси 3, телефон: 0312512640;
  • ОО «Энсан — Диамонд» — Ўш, Ленин кўчаси, 205/105, телефон: 0772328960, 0322222965;
  • «Акилкарачач» кризис маркази — Ўш вилояти, Гулчо қишлоғи, Набережная кўчаси, 1, телефонлар: 0555281423, 0776281423;
  • «Аруулан» кризис маркази — Ўш, Ленин кўчаси, 205, телефонлар: 0776380777, 0322255608;
  • «Ак журок» кризис маркази — Ўш, Ленин кўчаси, 205, телефонлар: 0550231329, 0322245976;
  • ОО «Мээрбан» кризис маркази — Ўш, Ленин кўчаси, 312/23, телефон: 0773843461;
  • НПО «Тендеш» кризис маркази — Норин, Қирғиз кўчаси 31/3, телефонлар: 0700257890, 0352250270, 03522295047;
  • «Аялзат» жамоат фонди ҳузуридаги «Маана» кризис маркази — Талас, Тагайбаев кўчаси 274/2, телефонлар: 0557484713, 0342255885;
  • «Жанил Мирза» кризис маркази — Баткен, Сидиков кўчаси 3, телефон: 0777393077;
  • «Каниет» кризис маркази — Джалал-Абад, Б.Осмонов кўчаси 113, телефон: 0372255084;
  • ОО «Аялзат — развитие женских инициатив» — Каракол, Абдрахманов кўчаси 105-14, телефонлар: 0392251091, 0553835717;
  • «Алтинай» кризис маркази, Чолпон-Ата — 0709694550;
  • «Мээрман» кризис маркази, Каракол — 0706383637;
  • Аёлларга ёрдам бериш ва реабилитация маркази «Химая», Каракол — 0702223535, 0551733390.