Туп: Ногирон 16 ёшдаги қизнинг зўрланиши бўйича иш қайта кўриб чиқиш учун жўнатилди

135
Иллютрратив сурат.

Иссиқкўл вилоят суди ногирон вояга етмаган қизни зўрланиши бўйича ишни далиллар етишмайди деган сабаб билан биринчи инстанцияга — Туп туман судига қайта кўриб чиқишга юборди. Бу ҳақда “Клооп”га ҳуқуқ ҳимоячиси Камил Рузиев билдирди.

Рузиевнинг айтишича, вилоят судида айбланувчи томон тергов давомида ўтказилган ДНК-экспертизаси ноқонуний йўл билан олинганини айтган. Шу сабаб улар экспертизанинг хулосасидан қониқмай, судга шикоят қилишган.

“Ишни қайта кўрилиши айбланувчини оқлашга ёки жазосини енгиллашига олиб келиши мумкин. Унинг ўғли ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларида ишлагани ҳам ишга таъсир қилмоқда. Масалан, унинг манфаатини уч адвокат ҳимоя қиляпти, бири Бишкекдан келибди. Бунинг ҳаммасига пул керак”, — дейди Рузиев.

16 ёшли қизнинг зўрланиши

Иссиқкўл вилоятининг Туп туманида ногирон бўлган 16 ёшли қиз зўрланиб, ҳомиладор бўлиб қолгани ўтган йилнинг апрелида маълум бўлган.

5 апрелда шифокорлар қизни шошилинч кесарево йўли билан операция қилиб, аммо болани сақлаб қолишни имкони бўлмаган.

Ўша йилнинг июль ойида ДНК-экспертизасининг натижаси билан гумондор сифатида қизнинг 70 ёшли қўшниси топилган, у “Исталмаган ҳомилага олиб келган зўрлаш” моддаси билан айбланиб, шу йилнинг февралида Туп туман судининг қарори билан 11 йилга озодликдан маҳрум қилинган.

Рузиев судгача Туп туман милициясининг ходимлари жабрланувчининг опасига “босим ўтказилганини” таъкидлаб, ДНК-экспертизасининг хулосасига қарамай айбланувчи ярим йилга яқин озодликда юриб, уни жавобгарликка тортиш оғир бўлишини билдирган.

Муаллиф: Бурулсун Жумалиева