Боткен шаҳридаги икки парк 44 млн сомга Жаҳон Банки ҳисобидан таъмирланади

126

Боткен шаҳридаги Ёшлик ва Ғалаба истироҳат боғлар 44 млн сомга Жаҳон Банкининг молиявий кўмаги билан таъмирланади. Маълумотни 7 июнда «Клооп»га шаҳар вице-мэри Акилбек Орозов тасдиқлади.

Орозовнинг айтишича, ҳозирда парклардаги қурилишлар олиниб, таъмирга тайёрланмоқда.

«Енгил конструкциялар билан қурилган объектларга билдирув ўтган йилдан бери берилиб келган. Энди проект асосида янги қурилади, деб дўконлар олинмоқда», — деди вице-мэр.

Сурат: «Турмуш» нашри

Маълумотга кўра, бу лойиҳа Бутун Жаҳон Банкининг Боткен вилоятини ривожлантиришга йўналтирилган молиявий кўмаги асосида ишга оширилмоқда.

Жаҳон Банки 2022 йили вилоятни ривожлантириш учун умумий 50 млн доллар миқдорида маблағ берган. Бу маблағ Боткен, Қадамжой ва Исфананинг маҳаллий муниципал инфраструктурасини, давлат хизмат кўрсатишларини, бизнес ҳамда қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга сарфланмоқчи. Шунингдек Фавқулодда ҳолатлар вақтида ёрдам кўрсатиш кўрилади.

Шунингдек Иқтисодиёт вазирлиги кичик грантлар тизими орқали иш ўринларини сонини кўпайтиришни кўзлайди.

Жаҳон Банки Қирғизистон ҳудудларини ривожлантириш учун бунга қадар ҳам маблағ ажратган. У маблағлар Ўш вилоятига сарфланган. Бундан ташқари, 2022 йилнинг январида банк Қирғизистонда 14та мактаб қурилишини молиялаши маълум бўлган.

Сўнгги йиллари Боткен вилояти чегара жанжаллари туфайли талофат кўрган. Охирги марта вилоятда 2022 йили, қирғиз-тожик чегарасида 14-17 сентябрда йирик масштабли қуролли тўқнашув бўлган.

Қуролли жанжалда чегарадош қишлоқларда жойлашган 130 мингдан ортиқ одам хавфсиз жойга кўчирилиб, инфраструктура муассасалари ва юзлаб уй-жой яроқсиз ҳолатга келган.