Вазирлар Маҳкамаси: Қирғизистон Хитой билан бирга Сари-Жаз дарёсига олти ГЭС қуришни режалаштирмоқда

136

Қирғизистон билан Хитой биргаликда Сари-Жаз дарёсига қуввати 1100 МВт бўлган олти ГЭС қуришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасидан билдиришди.

Маълумотга кўра, 3 июнда вазирлар маҳкамаси раиси Акилбек Жапаров Иссиқкўл вилоятига иш сафари билан бориб, Сари-Жаздаги ГЭС қуриладиган ерларни вертолёт билан кўриб чиқди.

«Бу лойиҳадан мақсад электр энергиясига бўлган танқисликни камайтириш ва истеъмолчиларни энергия билан таъминлашнинг ишончлилигини ва сифатини ошириш бўлиб саналади», — деб таъкидлашди ҳукуматдан.

Шунингдек Жапаров Жаҳон банкининг ёрдами билан қурилаётган Туп — Кеген ва Каркира — Турук — Сари-Жаз автойўлининг қурилиши билан танишди.

У маҳаллий ҳукуматга Қоракўл шаҳрининг инфраструктурасини яхшилаш, «Каприз» тоғ чанғи базасига олиб борувчи йўлни реконструкция қилиш, «Каракол» аэропортига қўшимча ер бериш ва шаҳардаги мол бозорни бошқа жойга кўчириш каби топшириқларни берди.