Халқаро мусобақа: Эркин кураш бўйича полвонлар учта олтин, иккита кумуш, тўртта бронза медаль ютишди

118

Бишкекда ўтаётган Каба ўғли Кожомкул & Раатбек Санатбаев номли жаҳон рейтингидаги мусобақада эркин кураш бўйича полвонлар уч олтин, икки кумуш ва тўрт бронза медалга эга бўлишди.

Алмаз Сманбеков, Тайирбек Жумашбек ўғли, Орозобек Токтомамбетов олтин олса, Алмаз Бекзат ўғли ва Алибек Осмонов кумуш, Абдумалик Карачев, Эрназар Акматалиев, Адилет Маратбаев ва Икромжон Хаджимурадов бронзани қўлга киритди.

57 килограмм вазн категориясининг финал учрашувида икки қирғизистонлик спортчи беллашиб, Сманбеков Бекзат ўғлини 6:1 ҳисобида енгди — бири олтин, иккинчиси кумуш олди.

Жумашбек (61 кг) ўғли чемпионлик учун беллашда грузиялик рақиби Шота Партенадзени 8:2 ҳисобида енгса, шу оғирликда Карачов бронза медали соҳиби бўлди.

Осмонов (65 кг) финалда монгол спортчиси Тумур Тулгага енгилиб, кумушни олди. Хаджимуродов (65 кг) эса бронза медални қўлга киритди.

70 килограммда Токтомамбетов қозоқ полвони Сирбаз Талгатни 3:2 ҳисобида енгиб чемпион бўлса, Акматалиев шу оғирлик категориясида бронза медалини олди.

79 килограмм оғирликда Адилет Маратбаев қозоғистонлик спортчини енгиб, бронза медалини олди.

Мазкур турнир 1-4 июнь кунлари Бишкекда ўтказилди. Унда спортчилар грек-рим, эркин ва аёллар кураши бўйича куч синашишди. Мусобақага 20дан ортиқ давлатдан 500га яқин спортчи қатнашди. Уларнинг орасида олимпиада, бир неча марта жаҳон чемпионлари бўлган спортчилар бор.

Бунгача мазкур мусобақада аёллар кураши бўйича Айпери Медет қизи олтин, Мээрим Жуманазарова бронза олган.

Грек-рим кураши бўйича Бексултан Назарбаев, Бексултан Махмудов ва Дастан Кадировлар бронза медал олишган.