Бишкекда ичимлик суви танқислиги сабаб сувни кўп сарфлаган умумий 15 ҳаммом, автомобиллар ювиш жойлари вақтинча ёпилди. Бу ҳақд 3 майда шаҳар мэриясидан билдиришди.
Шаҳар ҳукумати сўнгги йилларда, асосан ёзда аҳолини тоза сув билан таъминлаш асосий масала бўлаётганини таъкидлади. Маълумотга кўра, бир одам учун суткасига ўртача сув эҳтиёжи 170 литрдан 410 литргача ошди.
«Сув эҳтиёжини ортишининг сабаби яшил майдончаларда ва хўжалик ерларни суғоришда ичимлик сувини назоратсиз фойдаланиш бўлиб ҳисобланади», — деб таъкидлашди мэриядан.
Шунингдек, музликларни секин эриши ҳам сув танқислигига сабаб бўлмоқда. Бишкекни тоза сув билан Орто-Алиш ва Ала-Арча ер остидаги сув конлари таъминлайди. Сувнинг 40%дан ортиғи Орто-Алишдан келади.
Мэриядан ҳозирда аҳолини сув билан таъминлаш учун тегишли ишлар олиб борилаётганини қўшимча қилишди.
Бунгача Бишкекнинг айрим туманларида тоза сув чиқмаётгани айтилган. Яшовчилар ичимлик суви икки соатга берилаётганидан норози бўлишган.