Қирғизистонда чет эллик агент тўғрисидаги қонунга қарши акция бошланди

150

«Смарт жаран» ассоциацияси «Нотижорий ташкилотлар ҳақидаги» қонунга Россиянинг «чет эллик агент» тушунчасини киритишни мақсад қилган тузатишларга қарши флешмоб бошлади.

«“Чет эллик агентлар” ҳақидаги дискриминацияли қонун лойиҳасининг ўзагида бошқа фикрга сабрсизлик ва юртимизни ташқи дунёдан узилиб қолиши ётади», — дейди «Смарт жаран».

Ижтимоий тармоқларнинг айрим фойдаланувчилари акцияга қўшилиб, «“УЛАР” учун мен чет эллик агентман, сабаби мен коррупцияга/сўз эркинлигини тақиқлашга қаршиман» деган ёки бошқа сабаблар бўлган суратларни жойлашмоқда».

Акцияга қўшилиш учун  #БугунМенАгент#ЭртагаСенАгент #НашаСвободавОпасности  #NGOsMatter хэштегини қўйса бўлади.

Қирғизистондаги сўз эркинлиги

Қирғизистонда ҳукумат томонидан оммавий ахборот воситаларига, сўз эркинлигига ва фуқаровий жамиятига, шунингдек нодавлат ташкилотлар секторига босим ўтказувчи тўлқин давом этмоқда. Экспертлар билдиришича, ҳукумат мустақил маълумот воситаларига ва нодавлат ташкилотларга қарши қуролга айланадиган қонун лойиҳасини таклиф қилмоқда.

Шундай қонун лойиҳасидан бири «Нотижорий ташкилотлар ҳақидаги» қонунга ва Жиноят кодексига тузатишлар киритишни таклиф қилади. Ахборот воситаларида бу ҳужжатни «чет эллик агентлар ҳақидаги» қонун лойиҳаси деб аташди.

Қонун лойиҳасини парламентнинг 33 депутати киритди. Ташаббусчилар Россиянинг «чет эллик агент» деган маълумотномасининг бир турини киритиб, нотижорий ташкилотлар амалда бажара олмайдиган талабларни қўйишмоқда.

Россияда бу қонун қабул қилингандан кейин ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари билан мустақил ОАВнинг ҳаммаси ёпила бошлаган.

«Адилет» ҳуқуқ клиникаси бу лойиҳа бўйича изоҳ бериб, қонун инсон ҳуқуқларини бузади деб билдирди.