ИИВ: Чуйда қорнидаги боласини сотишга ҳаракат қилган аёл қўлга олинди

171

Чуй вилоятининг Иссиқота туманида қорнидаги боласини 100 минг сом ва iPhone 12 Pro русумидаги телефонга сотишни кўзлаган аёл қўлга олинди. Маълумотни 2 июнда вилоят милицияси тасдиқлади.

Билдирувда туман милициясига туғилмаган боласини сотишга ҳаракат қилган аёл ҳақида маълумот тушгани айтилади. Маълумот рўйхатга олиниб, «болаларни сотиш» моддаси билан жиноят иши қўзғалган.

«Милиция томонидан янги туғилган болани сотиб жиноий схема аниқланган. Аниқроғи, 2023 йилнинг апрель ойида 25 ёшли фуқаро 8 ойлик ҳомиладор бўлиб, жиноий йўл билан даромад топиш мақсадида 27 ёшли фуқаро билан тил бириктириб, туққандан кейин унга нақд 100 000 сом, iPhone 12 Pro уяли телефон ва Россияга учиб кетиш учун авиа чиптага сотишни ва бола туғилгунга қадар ғамхўрлик қилишга келишган», — деб билдиришди милициядан.

Болани сотиб олишни кўзлаган аёл Иссиқота туманидаги умумий шифокорлик амалий марказининг ходими билан келишиб, ўзига ҳомиладорлик ҳақида карта очтирган. Қалбаки картадан фойдаланиб шу туғруқхонада қиз туққанини ёздириб олган.

Милиция ходимлари жиноятни тўхтатиб, икки гумондорни ва туғруқни ноқонуний рўйхатга олган шифокорни қўлга олди.

Болани туққан аёлдан iPhone 12 Pro русумидаги телефон далил сифатида олинган ва тергов давом этмоқда.