Айпери Медет қизи Бишкекдаги халқаро мусобақада олтин медаль соҳибаси бўлди

134

Спортчи Айпери Медет қизи Бишкекда ўтаётган Каба ўғли Кожомкул & Раатбек Санатбаев номидаги жаҳон рейтингидаги мусобақада чемпион бўлди.

Медет қизи аёллар кураши бўйича 76 килограмм вазн категориясида куч синашди. У финал учрашувигача Қозоғистон, Украина ва Хитойдан келган спортчиларни енгди.

Финалда яна бир хитойлик рақиби Януан Хуанни 5:3 ҳисобида мағлуб қилди.

Айпери Медет қизи — аёллар орасидаги кураш бўйича Жаҳон чемпионатида бронза медали соҳибаси, осиё чемпионатининг чемпиони ва тўрт марта кумуш медали соҳибаси.

1 июнда бошланган бу халқаро турнир 4 июнгача давом этади. Унда спортчилар грек-рим, эркин ва аёллар кураши бўйича беллашмоқда. Мусобақага 20дан ортиқ давлатдан 500га яқин спортчи қатнашмоқда. Уларнинг орасида олимпиада, дунёнинг бир неча марта чемпионлари бор.

Бунгача мазкур мусобақада аёллар кураши бўйича Мээрим Жуманазарова, грек-рим кураши бўйича Бексултан Назарбаев, Бексултан Махмудов ва Дастан Кадировлар бронза медаллар олишган.