Фирибгарлик ва пул талаб қилишда айбланиб, 7 йилга судланган фаол Мелис Аспеков амнистия билан қамоқдан чиқди. Бу ҳақда 30 майда унинг адвокати Сергей Манукян «Азаттиқ»қа билдирди.
Аспековга шафқат берилгани ҳақидаги маълумотни 24.kg нашрига Жазони ижро этиш хизматидан тасдиқлашди. Маълумотга кўра, фаолнинг жазо муддати 2021 йилнинг 19 январида бошланиб, 2027 йили қамоқдан чиқиши керак эди.
«Бироқ 2023 йили 23 майда Президентнинг “Судланганларга шафқат қилиш ҳақидаги” фармони чиққан. Уларнинг орасида фаол ҳам бор. Мелис Аспековнинг жазо муддати уч йил саккиз ойга қисқартирилди. У жазони ўташдан озод қилинди», — дейилади билдирувда.
Фаол 2022 йилнинг март ойида етти йилга озодликдан маҳрум қилинган эди.
Аспековнинг иши
Мелис Аспеков — Садир Жапаровнинг тарафдори бўлган. фаол «Қирғиз темир йўли» раҳбарларидан 250 минг доллар пора талаб қилишда гумонланиб 2021 йилнинг январида қўлга олинган.
Тергов версияси бўйича, Аспеков Улан Жураев билан бирга «Қирғизкўмир»нинг етакчисини «молия полицияси ишхонани текширади ва раҳбариятга қарши митинг уюштирилади» деб қўрқитган. Кейин президентликка номзод Садир Жапаров Аспековни қўлга олиниши бўйича изоҳ бериб, «Ким бўлмасин — қариндошимми ёки танишимми — бари [қилган ишлари учун] жавоб бериши керак»,— деб билдирган.
2021 йилнинг май ойида Аспеков Садир Жапаров сайлов кампаниясига собиқ президент Сооронбай Жээнбеков ва унинг укаси Асилбек Жээнбековдан 10 млн доллар олган деб билдирган. Аспековнинг бу ҳақидаги хати Фейсбук саҳифасида берилган.
Кейин Жээнбековлар ор-номуси ва обрўсини ҳимоя қилиш учун судга ариза беришган. Аммо Аламудун туман суди аризани қирғизча ёзилмагани учун даъвогарларга қайтариб берган.
Ўша йилнинг 12 майида фейсбукта МХДҚнинг ТИЗОсидан Аспековнинг номидан деган мурожаат пайдо бўлган. Мурожаатда МХДҚнинг коррупцияга қарши хизматининг ходимлари уни уч ой давомида қийнаб, финполнинг собиқ бошчиси Сиймик Жапикеевга қарши кўрсатма беришни талаб қилишгани айтилган. Билдирувда Аспековнинг танасидаги кўкарган доғлар кўрсатилган суратлар ҳам бўлган.
МХДҚ қийноқ ҳақидаги маълумотни инкор қилиб, бу маълумотни «жамоатчиликнинг бошини айлантириш ҳаракати қатори баҳолашини» билдирган.
Кўп ўтмай 24 майда МХДҚ Аспековга яна бир жиноят ишини қўзғаган. Тергов версияси бўйича, Аспеков Б.Л. исмли аёлнинг қариндошини қамоқдан чиқаришни ваъда қилиб, фирибгарлик билан 15 минг доллар олган.
Аспеков 9 августда инфаркт бўлиб, тергов қамоғидан касалхонага ётқизилиб, юраги операция қилинган. Укаси Азамат Аспеков акасига ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилмаганини айтган. Августнинг охирида «Бикард» хусусий клиникасида Аспековнинг юраги операция қилинган. Кейин ТИЗО-1га ўтказилган.