Президент Садир Жапаров тахтдан қулатилган биринчи президент Аскар Акаевни Қирғизистонга келиши бўйича фикр билдирди. Давлат раҳбари Аскар Акаевга бирорта ҳам жиноят иши қўзғалмаганини, “Кумтор” иши бўйича кўрсатма бериш билан Акаев «хатоларини тўғрилаб кетди» деб ҳисоблайди.
«Биз уни “Кумтор”ни “Центеррадан” талашаётганда кўрсатма бериб кетинг деб чақирганмиз. Қамалмаслигига кафолат берганмиз. Кафолат бермасак ҳам қамашга ҳеч қандай юридик асослар йўқ эди. Келди, сўроқ бериб кетди. Унинг сўроқда берган кўрсатмалари “Кумтор”ни Қирғизистонга қайтаришда катта ёрдам берди. Сабаби ўша вақтда давлат раҳбари бўлган. Ўша вақтда йўл қўйган хатоларини шу ерда тўғрилаб кетди десам бўлади», — деди президент «Кабар» агентлигига берган интервьюсида.
Жапаров Аскар Акаев президент бўлганда қилган хатолари учун маънавий томондан ҳам жавобгар бўлиши керак деган саволга жавоб берди.
Президент шундай ўйлаган фуқаролар ҳам бор деб жавоб ебрди. Аммо «Ишлаган одам албатта камчиликларга йўл қўяди», Акаев давлатни бошқарган вақтдаги яхши жиҳатларини ҳам эсдан чиқармаслик керак деб ҳисоблайди Жапаров. Масалан, Қирғизистон Марказий Осиё ичида биринчилардан бўлиб миллий валютасини муомалага киритган.
«Энди ўша вақтда қандай қийинчиликлар бўлди, қандай тўсқинликлар бўлди, ҳозир уларнинг барига баҳо бериб танқид қилиш қийин. Сабаби ўша [у давлатни бошқара бошлаган] вақтда Иттифоқ тарқалиб, 15 давлат ўз аравасини ўзи тортган вақт эди», — деб ҳисоблайди у.
20 майда Аскар Акаев аёли Майрам Акаева билан Қирғизистонга келгани маълум бўлган. Аввалига Акаев Исхак Раззаков номидаги қирғиз техника университетида ва Фанлар академиясида маъруза ўқиши айтилган.
Бу ижтимоий тармоқларда норозилик яратиб, Политехнинг айрим талабалари олийгоҳнинг ректорига мурожаат йўллаб, Акаевнинг маърузасига қарши бўлишган, талабаларнинг хати ижтимоий тармоқларга тарқалган.
Бу можародан кейин техника университети билан Фанлар академиясида Акаевнинг маърузаси режалаштирилмаганини билдиришган. Бироқ таълим вазири Канибек Иманалиев «маърузалар 26-29 майда уч муассасада – Политех, Фанлар академияси ва Миллий университетда режалаштирилганини» билдирган. Аммо «жамоатчиликнинг норозлигидан сўнг маърузалар бўлмайди деган қарор чиқарилган».
Аскар Акаев — Қирғизистоннинг биринчи қочқин президенти. У давлатни 15 йилдан ортиқ бошқарган. 2005 йили «қизғалдоқ инқилоби»дан кейин давлатдан чиқиб кетган. Унинг бошқаруви коррупция, ҳукуматни узурпация қилиш, Жалолобод вилоятининг Ахси туманидаги Боспиек қишлоғининг турғунлари норозилик акциясига чиққанда, уларга қарши қурол қўлланилиши билан ёдда қолган.