Садир Жапаров: Ҳукуматнинг Курманбек Бакиевни Қирғизистонга олиб келиш режаси йўқ

149

Президент Садир Жапаров агар тахтдан қулатилган президент Курманбек Бакиев Қирғизистонга келса қамоққа олинишини билдирди. Бу ҳақда у «Кабар» давлат ахборот агентлигига берган интервьюсида айтди.

«Ҳукуматни Курманбек Бакиевни Қирғизистонга олиб келиш режаси йўқ», — деб таъкидлади у.

Давлат раҳбари Бакиевга қарши қўзғалган жиноят ишлари борлигини,у 30 йилга судланганини эсга солди.

«Бу қарор бугун ҳам ўз кучини йўқотмаган. Келса, албатта қамоққа олинади. Биз, баримиз қонунга бўйсуниб яшашни ўрганишимиз керак. Суднинг қарорларини бекор қилишга менинг ҳам ҳаққим йўқ. Мени фақатгина, агар Курманбек Бакиев шафқат сўраб мурожаат қилса, уни кечиришга ёки бош тортишга ҳаққим бор. Бераманми ёки бермайманми, буни ҳам 2010 йили жабрланган халқнинг фикрини ҳисобга олиб, қарор қабул қилишим керак», — деб таъкидлади Жапаров.

Шунингдек, президент қочқин президентнинг қариндошлари ва ўғиллари — Жаниш, Ахмат, Максим Бакиевлар ўлкага келса улар ҳам қамоққа олинишларини, сабаби улар қидирувда эканини қўшимча қилди.

Бундан ташқари, президент Бакиевлар агар суд орқали оқланишга қарор қилса, Қирғизистонга қайта оладими йўқми деган масала бўйича ҳам фикр билдирди.

«Ўттиз йилдан бери бўлиниб, давлатни тарқатиб юборай дедик. Суднинг қарорига ва қонунларга бўйсунамиз. Жаниш, Максимларни судлар оқлашига кўзим етмайди. Сабаби улар умрбод озодликдан маҳрум қилинган», — деб сўзини якунлади Жапаров.

Курманбек Бакиев — Қирғизистоннинг тахтдан қулатилган иккинчи президенти. 2010 йилдаги Апрель инқилобидан кейин оиласи билан Беларусга қочиб бориб, ҳозирда ўша ерда яшайди. Қирғизистонда Бакиев сиртдан 30 йилга озодликдан маҳрум қилинган, муддатнинг 25 йилини у кучайтирилган тартибдаги колонияда ўташи керак.

Турли вақтларда давлат раҳбарлари Бакиевни жазолаш учун ўлкага экстрадиция қилишга ҳаракат қилишган, аммо бунинг фойдаси бўлмаган.