Бишкекнинг биринчи май туман суди 26 майда мухолиф сиёсатчи Равшан Жээнбековнинг турмуш ўртоғи Салқинай Алимбаевани икки ойга қамоққа олиш қарорини чиқарди.
Маълум бўлишича, суд мажлисижа Алимбаевани қамоққа олиш бўйича истакни МХДҚнинг терговчиси келтирди.
Унинг адвокати Разак Ашимбаевнинг айтишича, Алимбаевага коррупция бўйича айб қўйилмоқда.
«Ишнинг моҳияти муниципал ер участкасига боғлиқ. Ер сотишга алоқаси бор деган айб эшитирилди, биз бу айбловга рози эмасмиз. Қамоққа олиш эҳтиёт чораси бўйича Бишкек шаҳар судига шикоят қиламиз», — деб билдирди адвокат.
Ўз навбатида Алимбаева суд залидан чиқиб кетаётганда, журналистларга «айби йўқ» эканини айтишга улгурди.
Саккиз соат тергов қилинди
«Кампиробод ишининг» фигуранти, қамоқдаги сиёсатчи Равшан Жээнбековнинг турмуш ўртоғи Салқинай Алимбаева 25-майда МХДҚ тарафидан қўлга олинган.
Адвокати Алимбаева тушга яқин махсус хизматга сўроқ бергани кириб, саккиз соат сўроқ берганини билдирган. Шу билан бирга адвокат билан учрашишга имконият берилмагинини, ўзи тундагина эшитганини қўшимча қилган.
Салкинай Алимбаева саккиз соатлик сўроқдан кейин МХДҚнинг ТИЗОсида қолдирилганини ҳуқуқ ҳимоячиси Азиза Абдирасулова ҳам ёзган.
Жээнбеков ва Алимбаеванинг ўғли Азат Равшан эса фейсбук саҳифасида онасини куч билан олиб кетишганини, 13 ёшдаги синглиси ёлғиз қолганини билдирган.
Жээнбеков Кампиробод иши бўйича қўлга олиниб, ҳозирги вақтда Бишкекдаги №1 тергов қамоғида ўтирибди. Унга «Оммавий тартибсизликларни уюштириш» моддаси билан айб қўйилган. Шунингдек, «Қўйтош воқеаларига» боғлиқ иш ҳам қўзғалган.
Мухолифатчи сиёсатчи Ленинг туманидан парламент сайловига қатнашмоқда. Овоз бериш 28-майда ўтади.