Суд Kaktus.media нашрини «Вечерний Бишкек»ка 1 миллион сом тўлаш шартини қўйди

113

23 майда Бишкекнинг Биринчи Май туман суди «Вечерний Бишкек»нинг Kaktus.media ахборот сайтига қарши даъвоси бўйича қарор чиқарди. Бу ҳақда матбуотдан билдиришди.

Маълумотга кўра, суд мажлисида судья «Вечерний Бишкек»нинг даъвосини қисман қаноатлантириб, жавобгар Диля Родионовадан 500 минг сом ва «Промедиа Плюс» (Kaktus.media таҳририяти) жамоат фондидан 500 минг сом ундириш тўғрисида қарор чиқарди. Суд аввалроқ Kaktus.media сайтидаги газета банкрот бўлгани ҳақидаги хабар ҳақиқатга тўғри келмайди, деб топган.

Kaktus.media таҳририяти суднинг ушбу қарори устидан шикоят қилишини таъкидлади. Бундан ташқари, нашрнинг ёзишича, судья қарорни видеога ёздириб олишни тақиқлаганини билдирди.

2023 йил январида «Вечерний Бишкек» нашриёти Kaktus.media сайти устидан шикоят қилиб, Биринчи Май туман судига шикоят қилган. Нашрнинг судга берилишига «Вечернии Бишкек» газетасининг ёпилиши ва унинг ходимларининг ишдан кетиши  ҳақидаги мақола сабаб бўлган. Нашрга қўйилган даъво суммаси 50 миллион сомни ташкил қилган.

«Вечерний Бишкек» ёпилиши ҳақидаги мақола  Kaktus.mediaнинг сайтида 2022 йил 29 декабрда эълон қилинган. Мақолада «Вечерний Бишкек» 2023 йил 1 январдан ёпилиши, газетанинг сўнгги сони чиққани айтилган. Шу билан бирга, Kaktus.media «Вечерний Бишкек»нинг электрон версияси ўз фаолиятини давом эттиришини таъкидлаган.