Қочқин президент Курманбек Бакиев билан суҳбатлашган МТРКнинг ходими Кадирали Кошалиев ўз истаги билан ишдан кетди. Бу ҳақда 23 майда Миллий телеканалдан билдиришди.
Маълумотда Кошалиев МТРКнинг этика ва тартиб комиссияси хулоса чиқармай туриб, «корпорациянинг номига доғ туширгиси келмай» ишдан кетгани айтилади.
«Суҳбатни мухбир корпорация раҳбарлари билан келишмай, ўзининг шахсий ташаббуси билан тасвирга олган. Ҳар бир эфир материали олдиндан маслаҳатлашиб, раҳбариятнинг муҳокамасидан ўтгандан кейингина программага киритилиши жамоатчиликка маълум. МТРК жисмоний шахслар ва гуруҳларнинг манфаатини ҳимоя қилмайди», — деб таъкидлашди телеканалдан.
Кошалиевнинг Бакиевдан интервью олиши бўйича канал раҳбарларига маълумот бермаганини МТРКнинг продюсери Алмаз Касималиев ҳам айтган. Президентнинг ахборот сиёсат хизмати бошчиси Дайирбек Орунбеков Кошалиевнинг суҳбатини «касбий изланиш» деб атаган.
Бу масала 18 майда Жогорку Кенешда ҳам кўтарилган. Депутат Элвира Сурабалдиева МТРК Кадир Кошалиевни ишдан бўшатсин ёки ҳукумат «МТРК Бакиевларни реабилитация қилиш ишини бошладими?» деган саволга жавоб берсин деб талаб қилган.
22 майда Таласда қурултойнинг делегатлари йиғилиб, Кошалиевни қочқин президент билан суҳбатидан норози бўлиб, уни раисликдан кетишини талаб қилишган. У ишини топширмаслигини айтган.
Кошалиевнинг Бакиев билан бўлган суҳбати
Жамоат арбоби Кадирали Кошалиевнинг тахтдан қулатилган президент Курманбек Бакиев билан бўлган суҳбати 16 майда эълон қилинган. Суҳбатнинг бошида МТРКнинг «Кыргыз ааламы» кўрсатувининг белгиси қўйилган.
Унда Бакиев адвокат ёллаб, видео алоқа орқали ўз иши бўйича судга қатнашмоқчи эканини билдирган. Унга нисбатан қўзғалган жиноий ишларни текширишда катта хато қилинган деб айтган.
«Мени айблаш бўйича катта хато қилинган, Жиноят кодексининг бир неча моддаларини бузиш билан бўлган. Шунга қарамай, ишни судга ўтказиб, судлашди. Биров келиб сўрамади, қандай бўлди 7 апрель деб. [...] Мендан адвокат бўлмади. Ўзларини адвокат тайинлаб, ҳаммасини ўзлари ҳал қилиб, ўзлари ўйлаб дегандай қарор чиқариб қўйган. Бу қизиқ прецедент бўляпти-да»,— деган у.
Курманбек Бакиев — Қирғизистоннинг тахтдан қулатилган иккинчи президенти. 2010 йилдаги апрель воқеаларидан кейин оиласи билан Беларусга қочган, бу ерда бошпана олиб, ҳозирда ўша ерда яшайди.
Суд Бакиевни сиртдан 30 йилга озодликдан маҳрум қилган, унинг 25 йилини кучайтирилган тартибдаги аҳлоқ тузатиш қамоғида ўтказиши керак. Аммо қирғиз ҳукуматининг ўлкага экстрадициялаш ҳаракати самарали бўлмаган.