Боткен: Чегара жанжалида турмуш ўртоғидан ва икки фарзандидан айрилган она ёрдамга муҳтож

176

Ўтган йилнинг сентябридаги қирғиз-тожик қуролли можаросида турмуш ўртоғидан, ўғли ва қизидан айрилган Қизил-Бел қишлоғининг турғуни Шайир Жолдубаева омон қолган уч қизи билан ёрдамга муҳтож. Бу ҳақда 21 майда «Сереп Медиа» ахброт агентлиги ёзди.

Маълумотга кўра, 16 сентябрда ўқ ёққан қишлоқдан қочиб кетаётган турғунлар автоҳалокатга учраган — портер машинаси ҳарбий танк билан тўқнашган. Натижада 12 киши ҳалок бўлган — уларнинг орасида Жолдубаеванинг яқинлари ҳам бўлган.

Аёл уч қизи билан оғир жароҳатланиб, касалхонага тушган. У яқинларидан айрилганини бир ойдан ортиқ вақтдан кейин, касалхонадан чиққанидан сўнг билган.

«Менга уларни шифохонада деб айтишган, сизга телефон бўлмайди деб гаплаштиришмаган. [...] Касалхонадан чиққандан кейин уларни соғайиб чиқади деб кутдим. [...] Улар воқеа бўлганда касалхонага етмай вафот этган экан», — деб йиғлади у.

Ҳодисадан кейин Жолдубаева ўзи ногирон бўлиб, бир кўзи очилмай қолган. У ҳозирда омон қолган уч қизи билан Бишкек шаҳридаги қайнисиникида вақтинча яшамоқда. У жамоатчиликнинг ёрдамига муҳтож.

Жолдубаевага 0220 67 62 68 MBank ҳисоби орқали ёрдам бериш мумкин.

Чегарадаги қуролли можаро

Ўтган йилнинг сентябридаги қирғиз-тожик чегарасидаги қуролли можарода Қирғизистоннинг 63 фуқароси қурбон бўлиб, 200дан ортиқ одам жароҳатланган. 140 мингга яқин одам уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлиб, юзлаган оила бошпанасиз қолган.

Қирғиз ҳукумати турғунларга уйларни совуқ тушгунча қуриб беришни ваъда қилишгани билан бу ўз вақтида бажарилмади. Янги йилда ҳам қариндошлариникида ёки квартираларда яшаб, уйлари битирилишини кутган боткенликларнинг сони кўп бўлди. Улар қурилиш ишларини тезлаштиришни ва чегара муаммосини ҳал қилишни талаб қилишган.

24 февралдаги маълумот бўйича, тўқнашувда бузилган 332 уй янгидан қурилиб, фойдаланишга топширилган. Қолган 86 уйнинг қурилиши мартнинг охирида битиши керак эди.

Қуролли можарода умумий Қирғизистонга келтрилган моддий зарар миқдори 3 млрд 130 млн сом деб баҳоланган.