Президент оркестрасидан кетган созандалар биринчи концертини беришди

106

«Манас» президентнинг камерали оркестридан кетган артистлар «Ойно» деб номланган янги оркестр тузиб, 19 майда Бишкекда биринчи концертини беришди. Бу ҳақда оркестр ўзининг Инстаграмдаги саҳифасида билдирди.

«Ойно» оркестрининг биринчи концерти Филармониянинг кичик залида ўтиб, келган томошабинлар билан зал тўлган.

«Бу кечада биз билан бўлган ҳар бир томошабинга миннатдорчилик билдирамиз. Яқинда сизлар билан яна кўришамиз», — деб ёзишди оркестрнинг саҳифасига.

«Ойно» оркестри яқинда ташкил қилинган. Унга олдин «Манас» президент оркестридан оркестр администрацияси билан келишмовчилик сабаб ишдан бўшаган артистлар кирган.

Оркестрнинг бадиий раҳбари ва дирижёр Эрнис Асаналиев артистларни ижодкор одамлар чидаб бўлмас шароитларга тушиб қолишганини айтган эди.

Асаналиев оркестрнинг бадиий раҳбари бўйича қолмоқда.

«Манас» президент камерали оркестри президент бошқармасига қарашли. У 1999 йили тузилиб, 2001 йилнинг 4 апрелида «Президенттик» деган мақом олган.

Оркестрни скрипкачи, Қирғизистон халқ артисти, Миллий Консерваториянинг доценти Эрнис Асаналиев тузган.