МХДҚ «Каракол» аэропортининг раҳбариятига жиноий иш қўзғади

145

МХДҚ Иссиқкўл вилоятидаги «Каракол» аэропортининг раҳбариятига «Ишониб топширилган мулкни ўзлаштириб олиш ёки йўқ қилиш» моддаси билан иш қўзғади. Бу ҳақда 18 майда махсус хизматдан билдиришди.

Маълумотга кўра, аэропорт ходимлари «шахсий манфаатни кўзлаб» махсус техникани ва ускуналарни, ундаги қимматбаҳо металларни ноқонуний сотиб юборгани аниқланди.

Сурат: МХДҚ
Сурат: МХДҚ

Шунингдек, МХДҚдан Караколда ер остидаги олтинни аффинаж қилувчи лаборатория топилганини, кейин бу экспертизанинг хулосасида тасдиқланганини таъкидлашди.

Бироқ махсус хизматдан аэропортнинг қайси раҳбарларига иш қўзғалгани ҳақида маълумот беришмаган. «Каракол» аэропорти бу ҳақда изоҳ бермади.

Ҳозирда Қоракўлдаги янги аэропорт комплексининг қурилиши ва шаҳар аэродромини реконструкция қилиш ишлари бормоқда. Президент Садир Жапаров янги аэропорт «июнда ишга туширилади» деб билдирган.

«Каракол» аэропорти 1971 йили очилган. Ҳукуматнинг маълумоти бўйича, аэропортнинг учиб-қўниш қисми 1978 йили ишга туширилган, шундан бери капитал таъмирдан ўтган эмас.

Жапаров «Каракол» халқаро аэропортининг янги аэровокзалининг қурилишига 2022 йилнинг 7 майида капсула солган. У Қоракўл аэродромини реконструкция қилиш сайёҳлар сонини ёздагина эмас, қишда ҳам кўпайтиради деб билдирган.

Муаллиф: Бурулсун Жумалиева