Маданият министрлиги фейклар тўғрисида қонун ижтимоий тармоқларга таъсир эта олмаслигини тан олди

152

Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирининг ўринбосари Чингиз Эсенгул ўғли фейклар ҳақидаги қонун деб таниқли «Аниқ бўлмаган (ёлғон) маълумотлардан ҳимоя қилиш ҳақидаги» қонун ижтимоий тармоқларга нисбатан ишламаслигини тан олди. Бу ҳақда у Жогорку Кенешнинг қўмиталарнинг 16 майдаги йиғинида билдирди.

Депутат Исхак Масалиев қонунга тузатишларни муҳокама қилиш вақтида тўхтатилганига қарамай, ижтимоий тармоқларда фаолиятини давом эттираётган «Азаттык» сайтини мисол келтирди.

Эсенгул ўғли давлат идоралари чет ўлкада рўйхатга олиниб, бошқа қонунларга бўйсунган ижтимоий тармоқларнинг ишини чеклай олмаслигини айтди.  У рақамлаштиришни ривожлантириш вазирлиги суднинг қарори билан веб-сайтларнигина ёпа олишини қўшимча қилди.

«Ижтимоий тармоқларда ишлаяпти. Улар бошқа давлатнинг юрисдикциясида бўлиб, бошқа жойда жойлашгани сабаб Қирғизистон ҳудудида тақиқлашга ҳаққимиз йўқ», — деди амалдор.

Масалиев агар қонун ишламаса унда нима кераги бор деган саволни берди.

«Жисмоний шахс “шыбап”, “боктоп” ёзса, ҳеч нарса қилолмайсизлар, тўғрими?» — деган депутатнинг саволига Эсенгул ўғли «тўғри» деб жавоб берди.

Фейклар ҳақидаги қонун

Президент Садир Жапаров 2021 йилнинг августида «Аниқ бўлмаган (ёлғон) маълумотдан ҳимоя қилиш ҳақидаги» можароли қонунни имзолаган. Ҳужжатга кўра, ҳукумат суднинг қарорисиз истаган сайтни фейк маълумот эълон қилган деб блоклаб қўя олади.

Ўлкада ОАВ ҳақидаги қонун биринчи марта 2022 йилнинг августида Res Publica нашрига нисбатан қўлланилган. Блоклаш бўйича охирги энг можароли ҳолат «Азаттык» сайтини блокланиши бўлди. «Азаттык» радиосининг сайти 2022 йилнинг октябрида икки ойга ёпилган.

Азаттык» сайтини блоклашга «Учурдагы убакыт» («Азаттык» радиосига қарашли тизим) телеканалини «Қирғизистон билан Тожикистон чегарасидаги кучли тўқнашув» номли видеоматериали сабаб бўлган.

Аммо кейинчалик сайт таҳририят бунга сабаб бўлган видеоматериални ўчирмагунча блокда қолдирилиши маълум бўлган.