Тува гўзаллари ва бурят бойлари. Ижтимоий тармоқда мустақил ОАВни қоралаган фейк-аккаунтлар

177

Расмийларнинг Қирғизистонни тўғридан-тўғри цензурага олиб келадиган ОАВ тўғрисидаги янги қонунни қабул қилишга уриниши фонида сохта ижтимоий тармоқлардаги аккаунтлар мустақил журналистларнинг мамлакат душмани эканлиги ҳақидаги жамоатчилик фикрини шакллантиришга янги куч билан урина бошлади. «Клооп»бу ҳодисани Kaktus Media нашрининг директори Дина Масловага фейк-аккаунтларнинг ҳужуми  мисолида таҳлил қилди.

2022-йил кузида президент администрациясидан оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги янги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилиши билан бир вақтда ижтимоий тармоқларда мустақил таҳририятларга сохта аккаунтлар орқали янги ҳужум бошланди. Аксарият публикациялар ва шарҳларнинг умумий маъноси «бузуку» (бузғунчи) ва  «жабилсин» (ёпилсин):  [деган сўзлар қўлланилган]:

«Кактус ёпилсин»;

«бузуқи сайтлар ёпилсин»;

«Кактус/Азаттык ёпинглар» ва бошқалар.

Фейкларнинг журналистларга ҳужуми — оддий муаммо эмас. Масалан, Адлия вазирлиги «Азаттык» сайтини блоклаш олдидан таҳририят унинг ёпилишини талаб қилган (кейинчалик бу талаблар қаноатлантирилган) қалбаки фейк-аккаунтларнинг босимига учраган.

Фейк «террор» ҳозир ҳам давом этмоқда, бунга журналистларнинг ҳар қандай қулай публикацияси расмий сабаб бўлиб қолиши мумкин.

«Клооп» бу ҳолатни 2023 йили апрелнинг охири ва май ойининг бошида Kaktus Media нашрининг бошчиси Дина Масловага фейк-аккаунтлар қилган ҳужумнинг мисолида таҳлил қилиб кўрди.

Бунга икки сабаб бўлган: суднинг «Азаттык» нашрини ёпиш бўйича қарори (фейк аккаунтларнинг фойдаланувчилари «Кактус»нинг ҳам ёпилишини талаб қила бошлаган) ва «Кактус»нинг сайтида Туркияда итни зўрлашда гумонланган қирғизистонликни қўлга олингани ҳақида чиқарган хабари.

«Клооп» мониторинг олиб борувчи Youscan дастури ёрдамида «Дина Маслова» ва «Кактус Медиа ёпилсин» деган асосий сўзлардан фойдаланиб, шундай талабдаги пост, бўлишиш ва изоҳларнинг базасини йиғди. 10 кун ичида биз фейсбукда 2000дан ортиқ шундай изоҳ, пост ва бўлишишларни топдик.

Фаоллик бўйича лидер — Kamila Sheikh деган номдан фойдаланган, аноним, ёпиқ, асосий саҳифага кеманинг суратини қўйиб олган аккаунт. Бу аккаунт бегона одамларнинг суратларини қўйиб олган бошқа аноним аккаунтларнинг постларига кўп изоҳ ёзади.

Бу аккаунт турли постлар остига Масловага бағишланган бир хил ўн (!) изоҳ ёзган. Унда қуйидагича ёзилган (изоҳлар таржима қилиб берилмоқда): «бош муҳаррир Дина Маслова — этник тожик, у барча публикацияларида қирғизларни ёмон кўради, ўзи твиттерга тожик эканини ёзган!⛔️⛔️⛔️ шу тожикни шу ерга ўтқазиб, таҳририятини сотиб юбормайдими “келесо” ҳукумат».

Фаол фейк аккаунтларнинг кейингиси — Yasmin Kudratulla — яна бир аноним фойдаланувчи Олға Қирғизистоннинг (президентнинг ашаддий мухлиси 14 марта бўлишган. У постларда «Кактус»ни ёпиш, Дина Масловани жавобгарликка тортиш талаби бўлган: «Қирғиз халқини таҳқирлаган маълумотлар тарқатган Кактус медианинг директори Дина Маслова жавобгарликка тортилсин! Кактус Медиа ёпилсин!»

Бу аккаунт ҳам аноним, шахсини аниқловчи бирорта ҳам маълумот йўқ. Шундай бўлса ҳам бу аккаунт асосан президент Садир Жапаровнинг тарафдорларини фейсбук гуруҳларида фаол экани сезилади.

Бунгача «Азаттык»ни ёпишни талаб қилган ва президентни мақтаган публикацияларни бўлишган.

Руслан Акилбеков номидаги профилнинг яна бир ҳақиқий фойдаланувчи экани шубҳа туғдиради: саҳифасида фақат биргина сурат бор — биз бу суратни кулгили расмлар (мемлар) сайтидан «қозоқ кишилар» деган асосий сўзлар билан топдик.

Постида у «Кактус»ни нашр «миллий қадриятни тушириш» учун «Қирғизистондаги воқеалардан ёмонлик изламоқда» деб айблаган. Шунингдек, «Кактус»ни ҳам «Азаттык» каби ёпишга чақирган: «Бу албатта миллатга ғанимлик деса бўлади. Шундай бебошларни ёпса, “сўз эркинлигини чеклаяпти” дейсизлар. Бу нашрни ҳам “Азаттык” каби ёпиш керак».

Бунгача «Руслан» профилида президентни мақтаб, собиқ омбудсмен Атир Абдрахматовани танқид қилган.

Данияр Ибрагимов номли яна бир фаол фойдаланувчи якутиялик сиёсатчи Николай Фоминнинг суратидан фойдаланган. Бу аккаунт ҳам Руслан Акилбеков деган аккаунт ёзган матнни тарқатган.

Азат Азаматович деган номли аккаунт постлрни рус тилида ёзган — «матраимовнинг фейклари» давридан бери бу кам учрайдиган кўриниш бўлиб қолган эди. Профиль аноним ва фейк экани кўриниб туради — асосий саҳифада Бурятия пойтахти Улан-Удэ шаҳридаги «Снежний барс» компьютер супермаркетлар тармоғининг бош директори Виталий Раднаевнинг сурати бор.

Бу аккаунт Фейсбукдаги беш янгилик гуруҳига «Кактус»ни «миллий адоватда» айбловчи пост ёзган: «Тожик нашрлари “Кактус Медиа”нинг “Туркияда Қирғизистон фуқароси итни зўрлади” деган материалини эълон қилиб, масхара қилишяпти. Буни, албатта, миллий адоват деб атаса бўлади. Агар шундай бебошларни ёпсанглар “сўз эркинлигини чеклаяпсизлар” деб айблашади. Бу нашрни ҳам “Азаттык” каби ёпиш керак».

Жаниш Калисбеков деган кейинги аккаунт олдин Дамира Майлиева деган ном билан «Вконтакте» ижтимоий тармоғидаги «Красивые тувинки» деган гуруҳдан кўчирилган суратдан фойдаланган. Кейинчалик у юқорида айтилган «Руслан Акилбеков» фойдаланган мемлар сайтидан сурат олиб, профили номини эркак кишининг номига алмаштирган. Маълумотлар базасида профилга илова ва биринчи фойдаланган номи сақланиб қолгани учун буни аниқлай олдик.

Бу аккаунт Дамира Майлиева деган номдан фойдаланиб юрган вақтда «Кактус»нинг ходимларига манипуляцияли саволлар ва улар «Қирғизистоннинг обрўсини туширмоқда» деган айбловлар билан мурожаат ёзган: «"Туркияда бир қирғиз итни зўрлабди" деб “Кактус” сайти ёзиб, уни фаол бўлишяпти. Бундай маълумотни нима кераги бор? Сайтнинг етакчиси Дина Маслова, публикациянинг муаллифи Борубек Кудаяров Қирғизистоннинг обрўсини тушириб, нима фойда топасизлар? Сизларда ватанпарварлик туйғуси борми?!»

Шу аккаунтлар аввалроқ шундай характерда «Азаттык»ни танқид қилиб, уни ёпишни талаб қилишган.

Фейклар — ҳукуматни зарур вақтдаги таянчи

Қирғизистонда фейк аккаунтлар 2019 йили жамоатчилик фикрини назорат қилишнинг муҳим ва танилган қуроли бўлиб қолди. Унда Қирғизистондан 700 млн доллар чиқариб кетилган божхонадаги коррупция ҳақида суриштирув олиб борган мустақил ОАВни қоралаш учун юзлаган фейк аккаунтлар тузилган. Журналистларнинг суриштирувининг асосий фигуранти божхона хизмати раисининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимов бўлган.

Кейинчалик бу аккаунтлар 2020 йилдаги парламент сайлови олдидан Матраимовлар билан боғлиқ «Мекеним Кыргызстан» сиёсий партиясининг фойдасига тарғибот ишларини олиб боришда фойдаланилган. Унда «Клооп»га уч хил манба бу фейклар фабрикасига ўша вақтдаги эркин журналст Дайирбек Орунбековни алоқаси борлигини билдирган. Ҳозирда у президент администрациясининг матбуот хизматини бошқаради. Орунбеков ўзи фейк аккаунтлар билан алоқаси борлини рад этган.

2022 йилнинг октябрида фаол Атай Бейшенбек Орунбеков билан шахсийда гаплашганини скриншотини очиқлаган. Орунбеков Бейшенбекни Ўзбекистон президентига йўллаган очиқ хатининг скриншотини юбориб, кейин шундай деб ёзган: «[Унинг, Бейшенбекнинг постлари остига] масалан қирғиз-ўзбеклар муомаласини бузадиган изоҳларни ёзиб, қамаш керак буни». «Миллатлар аро низони қўзғатиш деб қамаб ташлайлик», — деб сўзини давом эттирган Орунбеков. Кейинчалик у фаол унинг сўзини контекстдан кесиб олиб ўзгартиряпти деб билдирган.

Бир неча кундан кейин Бейшенбек «Кампиробод иши» бўйича қўлга олинган. Ҳозирда у ТИЗОда, унинг ишига махфий деган гриф қўйилган.