10 майда президент администрациянинг ахборот сиёсат бўлимининг етакчиси Дайирбек Орунбеков Жетим-Тоо конини давлат 100% ўзи ишлатишини айтиб, текширув ишлари битса, қазиш ишлари бошланишини билдирди.
У ижтимоий тармоқларда «Ҳукумат Хитойга қарзнинг ўрнига Жетим-Тоони сотиб, тақдирини ҳал қилибди» деган «халқни қўзғатиш мақсадидаги провокацион» чақириқлар тарқалиб, улар ҳақиқатга тўғри келмаслигини таъкидлади. Етакчи ёлғон маълумотга қонун дорисида чора кўрилиши ҳақида огоҳлантирди.
«Жетим-Тоони 100% ўзимиз ишлатамиз. Бир фоизи ҳам бировга берилмайди. Конни ишлатадиган молия манбаи ҳам аниқланган, давлат темир завод қуриб, ишчиларнинг таркиби ҳам маҳаллий аҳоли орасидан олинади. Бирорта ҳам чет ўлкалик компания кирмайди. Жетим-Тоо кони, Қумтордан ҳам кўп даромад олиб келадиган лойиҳа», — деб ёзди Орунбеков.
Бунгача ижтимоий тармоқларда Норин вилоятида жойлашган конни Хитойга ўтиб кетгани ҳақида маълумотлар тарқалиб, муҳокама қилинган.
Жетим-Тоо атрофидаги можаро
Ўтган йили августда Жетим-Тоо кони ишга тушса, уни Қирғизистон ўзи ишлатишини президент Садир Жапаров ҳам айтган. Аммо давлат раҳбари конни ишлатиш бўйича қарор ҳозирча қабул қилинмаганини, тайёргарлик йўқлигини бир неча марта таъкидлаган.
«Ҳозир Жетим-Тоони ишлатмоқчи бўлган ҳеч ким йўқ. Ташқи қарзимизни бошқа манбалар билан ёпяпмиз ва ёпамиз. Ишлатадиган бўлсак, халқ билан келишиб, кейин 100 фоиз ўзимиз ишлатамиз. Халқ "йўқ" деса, унда - йўқ», — деб ёзган давлат раҳбари.
Жапаровнинг билдирувидан икки кун олдин 12 август куни Норин туманининг Икки-Норин қишлоғининг турғунлари вилоят маъмурияти олдидаги митингга чиқишган. Йиғилганлар Жетим-Тоодаги Чирпикти суви оқиб ўтган ҳудудда олтин қазишга қаршилик билдириб, «Голд Контент» компаниясининг лицензиясини бекор қилишни талаб қилишган.
14 августда МХДҚнинг собиқ раиси Абдил Сегизбаевнинг Норин вилоятидаги Жетим-Тоо кони бўйича айтган эски видеосини эълон қилгани учун ИИВга сўроққа чақирилиб, икки ойга қамоққа олинган.
Жекшеналиевга нисбатан «Оммавий тартибсизликлар» моддаси бўйича жиноят иши қўзғалган. У 26 октябрда уй қамоғига чиқарилган ва у ҳамон уй қамоғида. Суд ишлари тугамаган.
Фуқаровий фаоллар «Жетим-Тоо темир конини ҳимоя қилиш» ҳаракатини тузиб, уни қазишга қаршилик қилиб келишади.