Вазирлар Маҳкамаси қарори билан биноларнинг сейсмик чидамлилигини текшириш бўйича комиссия тузилди

111

Вазирлар Маҳкамаси томонидан қурилаётган бинолар ва мавжуд биноларнинг зилзилага чидамлилигини текширадиган ишчи гуруҳ тузилди. Бу ҳақда 12 май куни Вазирлар Маҳкамасининг матбуот хизмати хабар берди.

Жорий йилнинг февраль ойи бошида Туркияда рўй берган зилзилалар, шунингдек, дунёда қитъа плиталарининг силжиши ва  Қирғизистон ҳудудида ҳам «айрим жараён ва ҳодисалар» фаоллашиши мумкинлигини инобатга олган ҳолда ишчи гуруҳ тузишга қарор қилинди.

«Комиссияга уч ой муддатда Қирғизистондаги кўп қаватли қурилиш объектлари зилзилага чидамли қурилиш талабларига мувофиқлигини текшириш ва унинг натижалари бўйича Вазирлар Маҳкамасига маълумот тақдим этиш топширилди», дейилади хабарда.

Туркия ва Сурияда 6 февраль куни эрта тонгда иккита кучли зилзила содир бўлган. Зилзила эпицентри мамлакат жануби-шарқидаги Газиантеп шаҳридан 26 км узоқликда, Сурия билан чегара яқинида жойлашган.

Қирғизистон 182 кишини Туркияга ёрдамга жўнатган. Қирғизистонлик қутқарувчилар икки ҳафталик иш давомида вайроналар остидан саккиз кишини, шунингдек, 100 дан ортиқ ҳалок бўлганларнинг жасадларини тириклайин чиқаришга муваффақ бўлди.