Сўнгги қўнғироқ маросимини мактабдан ташқарида нишонлаш ва унга пул йиғиш тақиқланди. Бу ҳақда 10 майда Халқ таълими вазирлиги билдирди.
Маълумотга кўра, бундай буйруқ тантанали тадбирлар ўтказиш вақтида битирувчиларнинг хавфсизлигини сақлаш мақсадида чиқарилган.
Фармонга кўра, сўнгги қўнғироқ тантанаси 25 майда соат 9:00 да ўтказилади.
«Республиканинг мулкчилик шаклидан қатъий назар, умумтаълим ташкилотлари директорларига тантанали тадбирларни ўтказиш учун қонунга хилоф равишда пул ва бошқа маблағларни йиғиш, шунингдек, битирувчилар ва уларнинг ота-оналари иштирокида “Сўнгги қўнғироқ” табдиридан ташқари тантаналар уюштириш тақиқланади», —деб ёзилади билдирувда.
Сўнгги қўнғироқ ўтказишдаги хавфсизлик чораларини таъминлаш масъулиятини таълим муассасалари раҳбарлари зиммасига юклатилиши айтилди.
Муаллиф: Мееримай Акунова