Собиқ депутат Жээнчороевнинг номзоди омбудсмен хизматига кўрсатилди

152

«Республика — Ата Журт» партиясидан Жогорку Кенешнинг собиқ депутати Мирлан Жээнчороев Қирғизистоннинг ҳақиқатчиси лавозимига кўрсатилди. Бу ҳақда депутат Жанар Акаев Kaktus.media нашрига билдирди.

Акаевнинг айтишича, Жээнчороевнинг номзодини уч фракция маъқуллади. Унинг номзодини парламентдаги «Альянс» фракцияси кўрсатмоқда.

Мирлан Жээнчороев 2012 йилдан 2015 йилгача Бишкек шаҳар кенгашида «Республика» партиясидан депутат бўлган, 2015 йили «Республика — Ата-Журт»дан Жогорку Кенешнинг олтинчи чақирилишига келган.

3 майда депутатлар бунгача ҳақиқатчи Атир Абдрахматовани муддатидан олдин ишдан бўшатишган. 27 апрелда Жогорку Кенешнинг конституциявий қонунлар, давлат тузилиши ва суд ҳуқуқ масалалари бўйича қўмитаси унинг истеъфосини қўллаган.

Абдрахматованинг ваколатларини муддатидан олдин тўхтатиш масаласини «Ата-Журт Киргизстан» фракцияси кўтарган.

Абдрахматова 19 апрелда 2022 йилдаги Қирғизистондаги инсон ҳуқуқларининг ҳолати бўйича баёнот қилгандан кейин истеъфога кетган. Унда айрим депутатлар унга ишончсизлик кўрсатиш кераклигини айтиб, муддатидан олдин ишдан бўшатишни таклиф қилишган.

Қирғизистоннинг омбудсмени ҳақидаги қонунга кўра, ҳақиқатчи муддатидан олдин ишдан бўшатилганда, янги ҳақиқатчи ваколатарини тўхтатган кундан бошлаб 30 иш куни ичида сайланиши керак.

Атир Абдрахматова — Қирғизистонда омбудсмен бўлган биринчи аёл. Бу лавозимга у 2022 йилнинг мартида сайланган. Ҳақиқатчи хизматигача у Марказий сайлов комиссиясининг (МСК) аъзоси бўлиб ишлаган.