Қирғизистон фуқароларига шенген визаси кўп ҳолларда берилмаяпти. Бу ҳақда The Insider нашри ёзди.
Нашр Қирғизистоннинг ТИВга таяниб, охирги 10 ойда виза олиш учун мурожаат қилганларнинг 15%дан ортиғи, унинг орасида журналистлар ва фаолларга берилмаётганини билдирди.
Шенген визасини берилмаётганининг ягона сабаби нашрнинг маълумотига кўра, «қирғиз паспортининг шубҳали репутациядаги россияликларга тарқатилгани» бўлиб ҳисобланади.
«Хроники» нашрининг маълумотига кўра, 2021 йилдан 2023 йилнинг майигача Россиянинг 352 фуқароси соддалаштирилган тартибда Қирғизистон фуқаролигини олишган. Қирғизистон фуқаролигини олганлардан бири — давлат Думанинг «Единная России» фракцияси депутати Юрий Петровнинг аёли Ирина ва ўғли Василий.
Юрий Петров бунгча Давлат мулк бўйича агентликни бошқариб, «Роснефть» давлат компаниясининг директорлар кенгаши аъзоси бўлган. Петров The Insider ёзганидай, Евроиттифоқнинг, АҚШ ва бошқа давлатларнинг санкция рўйхатида ва Украинада давлатнинг ҳудудий яхлитлигига таҳдид қилган деган айб билан сиртдан судланган.
Transparency International ташкилотининг Россиядаги вакиллигининг директори Илья Шумановнинг айтишича, «рус элитаси Қирғизистондан дунёга чиқишнинг қонуний йўли сифатида фойдаланмоқда. Санкцияга учраганлар учун иккинчи паспорт дунё бўйича саёҳат қилиш, бизнес олиб бориш бўйича чекловларни самарали бекор қилишини ва барининг ҳаётини енгиллаштиришини айтди.
Вазирлар маҳкамаси раисининг ўринбосари Эдил Байсалов Қирғизистон фуқаролиги қонуний берилаётганини билдирди.
«Қирғизистон фуқаролигини олишда ўлка қонунлари бузилмагани учун санкциялар бизга таъсир қилмайди. Биз ариза берганларнинг санкциявий рўйхатда бор ёки йўқлигини текширмаймиз. Қирғизистон Россия билан Украина ўртасидаги урушда бетарафликни сақлайди. Биз санкцияларга қўшилмаганмиз. Шунинг учун бу саволларни бизга алоқаси йўқ. Биз у ёки бу фуқарони экстрадициялаш шартномаси бор давлатгагина ўтказиб бера оламиз», — деди у The Insider нашрига.
Россияликлар қирғиз фуқаролини соддалаштирилган тартибда Россия, Беларус, Қозоғистон ва Қирғизистон ўртасида тузилган шартнома асосида олишади.
Рус армияси Украинага 2022 йилнинг февралида ҳужум қилган, Россия бошлаган уруш ҳамон давом этмоқда.
Ғарб давлатлари ҳарбий ҳужумни танқид қилиб, Россияга нисбатан кўплаган санкцияларни киритган. Бундан ташқари, ғарб давлатлари Россияга кўмаклашган давлатларга нисбатан санкция киритилишини бир неча марта билдирган.
БМТнинг 2023 йилнинг 2 майдаги маълумоти бўйича, Россия Украинага ҳужум қилгандан бери 8 709 тинч аҳоли қурбон бўлиб, яна 14 мингдан ортиғи жабрланган. Аммо ташкилотдагилар қурбон бўлганларнинг сони анча кўп бўлиши мумкин дейишмоқда. Бу ҳақда украин ҳукумати ҳам айтади.