Бишкек мэрияси Ала-Тоо майдонидаги 9 майга бағишланган баннер бўйича тушунтириш берди

104

Бишкек шаҳар мэрияси Ала-Тоо майдонидаги Улуғ ватан уруши фаҳрийларининг суратлари туширилган баннерлар бўйича изоҳ берди. Бунгача ижтимоий тармоқларда майдонга илинган баннерларда қирғиз миллатидаги уруш иштирокчилари ҳақидаги маълумот деярлик йўқлиги айтилган билдирувлар тарқалган.

Мэриядан баннерларга Совет иттифоқининг 73 қаҳрамонини — Қирғизистоннинг «маҳаллий аҳолининг» суратлари туширилганини айтишган.

«Ҳурматли шаҳар турғунлари! Пойтахт муниципалитети миллатлараро можарога олиб келадиган ёлғон маълумотларни тарқатмасликни сўрайди», — деб билдиришди мэриядан.

Қирғизистон 9 майда Ғалаба кунини нишонлайди — 1945 йили мана шу куни Совет иттифоқи миллатчи Германияни мағлуб қилган.

Улуғ ватан уруши 1941 йили 22 июнда немис армияси Советлар иттифоқининг чегарасига ҳужум қилгандан кейин бошланган. Тўрт йил давом этган урушда совет томоннинг 27 млн одами ҳалок бўлган.

Улуғ ватан урушига Қирғиз ССРининг 365 минга яқин турғуни қатнашган, уларнинг орасидан деярлик 100 мингтаси уруш майдонида қурбон бўлган. 150 мингдан ортиқ қирғизистонлик орден ва медаллар билан тақдирланган, уларнинг орасида 73 Совет иттифоқининг қаҳрамони.