«ПолитКлиника»нинг бош муҳаррири Дилбар Алимова МХДҚга сўроққа чақирилганини билдирди

«ПолитКлиника» нашрининг бош муҳаррири Дилбар Алимова МХДҚга сўроққа чақирилганини билдирди. Бу ҳақда у 6 майда фейсбук саҳифасига ёзди.

Алимованинг айтишича, махсус хизмати бу бўйича унга расмий хат юборган эмас, телефон орқали чақиришган.

«“МХДҚнинг Бекжан деган ходимиман” деб кимдир қўнғироқ қилди. “Келиб кетинг, бир-икки саволимизга жавоб беришингиз керак бўляпти” деб. Мен “расмий турда чақирмасангиз бормайман. Тоғда дам оляпман, 10 майда шаҳарга бораман” десам, “йўқ, ҳозир келишингиз керак. Акс ҳолда бориб олиб кетамиз, Қўйтошда экансиз” дейди», — деди у.

Скриншот: 24.kg нашри.

Шундан сўнг Алимова аввалги билдирувини «яшириб турганини» таъкидлаб, уни сўроққа Жогорку Кенешнинг раиси Нурланбек Шакиевнинг қочқин президент «Курманбек Бакиевни реабилитациялашни сўради» дейилган мурожаати бўйича чақиришганини билдирди. бу бўйича 5 майда «ПолитКлиника» нашри материал эълон қилинган.

Шакиевнинг матбуот котиби Алтинбек Деркембаев «Клооп»га бундай мурожаат бўлмаганини айтиб, «айрим гуруҳлар провакация қилмоқда» деб билдирган.