Жогорку Кенешнинг депутати Адахан Мадумаров 4 майда Конституция бўйича уюштирилган давра суҳбатида сўзлаб, бунгача Садир Жапаровнинг у ҳақида айтган бир неча танқидига жавоб берди.
“Садир Жапаров [Мадумаров] «30 йилдан бери депутат” деяпти. Унга ёлғон гапириш бари бир бўлиб қолди. Мен ҳисобласам 11 йил депутат бўлибман. 19 йилини қаердан қўшиб қўйди? Ўша бюджетга қўшгандай қўшаверади. Мана шундай уятсизлик бўляпти”, — деди у.
Халқ вакили “Кумтор”даги олтинни сотилишини текширган депутатлар комиссиясини тузишга Исхак Мамлиев иккисини “алоқаси йўқлигини” таъкидлаб, Жапаровнинг у ҳақида айтганларини “қип-қизил ёлғон” деб билдирди.
“Кумтор”даги олтинни ўғирлангани бўйича “Ата-Журт Қирғизистон” кўтариб, комиссия тузишди. Аммо тушига мен кираман. “Сувни сотиш керак” деб айтди деди. Уни “Альянс” партияси киритди. Унда ҳам тушига Мадумаров киради. Ёлғон айтиш, ёлғон гапириш, ёлғон гапириш оддий кўриниш бўлиб қолди”, — деб таъкидлади халқ вакили.
Президент Мадумаров ҳақида нима деган?
Бунгача Садир Жапаров Мадумаровни бир неча марта танқид қилган. Ўтган йилнинг июнь ойида депутат казино очишга қарши фикр билдирган. Унда давлат раҳбари “Мадумаров ўзидан бошқани президент кўрмаган касали билан оғриб юради” деб билдирган.
Ўша йилнинг октябрь ойида халқ вакили Кампиробод сув омборини Ўзбекистонга беришга қарши фикр билдирган, президент уни “амалда иш қилмаган” деб танқид қилган.
“Мадумаров умрбод парламентдан чиқмай ўтиравериб, теоретик бўлиб қолган. Шунинг учун амалда қандай ишлар бўлишини билмайди”, — деган Жапаров.
Яқинда 27 апрелда президент электр энергияси учун тарифни ошириш ҳақида фикр билдирган Мадумаров ҳақида “фақат тили сайрайди, қўлидан ҳеч нима келмайди” деб танқид қилган.
“Бишкекда туриб тили билан Москванинг кўчаларини тозалаб супуриб қўяди. 33 йилдан бери депутат бўлиб, катта сиёсатда юради. Шунчалик ақлли бўлса, сувни товар деб, уни сотиш бўйича бир варақ қонун ёзиб киритиб қўярди”, — деган у.
Шунингдек, Жапаров Мадумаровни “ёмонлик, камчилик излашни одат қилиб олибди” деб таъкидлаб, “одам деган озгина яхши ниятда бўлиб, олдинга интилиш керакда” деб қўшимча қилган.