МХДҚ Туризмни ривожлантиришни қўллаш фондига коррупция бўйича иш қўзғади

117

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Туризмни ривожлантиришни қўллаш фондидаги коррупция факти бўйича жиноий иш қўзғади. Бу ҳақда парламентнинг 4 майдаги йиғинида бош прокурорнинг ўринбосари Умуткан Конкобаева билдирди.

Унинг айтишича, мазкур иш доирасида 28 апрелда Бишкек шаҳрининг Биринчи Май туман судининг қарори билан фонднинг офиси ҳамда унинг етакчиси Елена Калашникованинг уйи тинтувга олинган.

«Биринчи Май туман судининг қарори билан фондда ҳамда уни етакчисининг уйида тинтув олиб борилган. Унинг асносида дам олиш жойларини қуришга оид ҳужжатларни, шунингдек Калашникованинг номидаги Россиянинг 3 паспорти ҳамда Қирғизистон Республикасининг фуқаролик паспорти топилган. Ҳозирда олинган материаллар бўйича тергов ишлари давом этмоқда», — деб айтиб берган парламентнинг йиғинида қатнашган МХДҚнинг раҳбар ўринбосари Тимур Шабданбеков.

Шу билан бирга Калашникова жиноий иш қўзғалгани ҳақида парламентга келиб эшитганини айтиб, аммо ҳуқуқ тартибот идораларининг ходимлари тинтув ўтказганини тасдиқлади.

«Умумий 1 млрд сом устав капиталининг 762 млн 190 минг 370 соми нақд шаклда сақланган. Умумий 257 млн 67 минг 294 соми эса сарфланди. Унинг 113 млн соми сайёҳлик дам олиш жойларини қуришга ажратилган. Улар жами бўлиб 68 ерга, мамлакатнинг турли ҳудудига қурилмоқда. 44 минг соми хорижга боришга ҳамда тадбирларга қатнашишга сарфланган. Бу кўргазмаларга,  давлат тақдимотларига, Қирғизистон Республикаси ҳақида видео ва матбуот материалларини тайёрлашга сарфланган», — деди Калашникова.

У ҳозирда ўзининг Туризмни ривожлантиришни қўллаш фондининг етакчиси хизматида турганининг қонунийлиги кўрилаётганини қўшимча қилди.

Туризмни ривожлантиришни қўллаш фонди 2022-йилнинг мартида Қирғизистоннинг сайёҳлик тармоғини барқарор ривожлантиришни қўллаш мақсадида тузилган. Фонднинг устав капитали 1 млрд сом. «Туризмни ривожлантиришни қўллаш фонди» ОАЖнинг таъсисчиси Иқтисод вазирлиги.

Бугунги кунда туристлар учун фақат биргина Rest Point тармоғи очилган. У Исссиқкўлга бориш йўлида — Кеминда жолашган.