Кампиробод иши: Рита Карасартова қамоқда қолдирилди

135

Ҳуқуқ ҳимоячиси Рита Карасартова 20 июнгача Бишкекнинг ТИЗО-1да қамоқда қолдирилди. Бу қарорни Бишкек шаҳар суди 2 майда чиқарди.

Кампиробод иши бўйича 30 фаол, сиёсатчи ва ҳуқуқ ҳимоячиси қўлга олинган.

Карасартовадан ташқари суд сиёсатчи Равшан Жээнбеков билан фаол Эрлан Бекчоро ўғлини ҳам қамоқда қолдирди. Бу билан шаҳар суди Бишкекнинг Биринчи май туман судининг қарорини кучида қолдирди, унга кўра иккиси ҳам 2023 йилнинг 20 июнигача ТИЗО-1да бўлади.

12 апрелда Биринчи май туман суди Кампиробод ишининг айрим фигурантларини уй қамоғига чиқарган эди.

Кампиробод иши

2022 йил октябрь ойида Кампиробод сув омборининг Ўзбекистонга берилишига қарши чиққан 30 га яқин фаол ва сиёсатчи ҳибсга олинган эди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари уларни «оммавий тартибсизлик уюштиришга тайёргарлик кўрганликда» айблади. Уларнинг барчаси сув омборининг Ўзбекистонга берилишини очиқ танқид қилишгани қамоққа олишга асос бўлди, деб ҳисоблашади.

Тергов эса кампирободни ҳимоя қилиш бўйича қўмитанинг йиғилишидан ёзиб олинган аудиоёзувга асосланиб, улар кенг кўламли митинглар (мамлакат қонунларида тақиқланмаган) уюштириб, ҳокимиятни босиб олишмоқчи бўлишган, деб ҳисоблашади.

Бироқ қўлга олинганларнинг ҳаммаси ҳам тергов айтаётган қўмитанинг учрашувида иштирок этмаган ва уларнинг ҳаммаси ҳам мазкур қўмита аъзоси эмас. Барча судланувчиларнинг айблов хулосалари бир хил. Уларнинг барчаси ҳамон бир хил қарорлар асосида қамоқда ўтирибди.

2023 йил январь ойида Ички ишлар вазирлиги Кампиробод ишига мутлақо махфий мақом берган, бу бундай қарор асоссиз деган адвокатларнинг норозилигига сабаб бўлган. 15 мартда Бишкек шаҳар суди махфий муҳри қисман олиб ташланган.