Ўш ва Жалолободда янги аэропортлар қурилади

105
«Ош» халқаро аэропорти. Сурат: ҳукуматнинг матбуот хизмати

Президент Садир Жапаров Ўш ва Жалолобод шаҳарларида янги аэропортларни қуриш лойиҳаси билан танишди. Бу ҳақда 1 майда президент администрациядан маълум қилишди.

Лойиҳага кўра, улар халқаро стандартларга ва хавфсизлик талабларига жавоб берган янги участкаларга жойлашган тўлақонли аэропортлар бўлади.

Ҳозирда ишлаётган 168 гектар майдонга эга «Ош» ва 78,2 гектар майдонга эга «Жалал-Абад» халқаро аэропортининг ўрнига замонавий турар-жой кичик туманлари қурилади.

Бу уйлар фуқароларга Давлат ипотека компанияси орқали имтиёзли шартда ипотекага берилиши айтилди.

«Ош» халқаро ҳаво майдони — Қирғизистондаги иккинчи катта аэропорт, унинг биноси 1974 йили қурилган ва 900дан ортиқ одам ишлайди. Аэропорт ҳафтасига 160га яқин рейсни ташкил қилади. Ҳозирда аэропорт Ўш шаҳридан тўққиз чақирим узоқликда жойлашган.

«Жалал-Абад» аэропорти — 1975 йили ишга тушган. Ички рейсларни амалга оширган ва ҳафтасига 9 рейсгача бажарилади. 2018 йили таъмирлаш ишлари олиб борилган.

Муаллиф: Нурислам Абдисатаров