Бишкекнинг Октябрь туман суди Тўқмоқ шаҳар мэри Урмат Самаевни уй қамоғига чиқарди. Маълумотни 30 апрелда «Клооп»га туман судидан тасдиқлашди.
Унинг иши 29 апрель куни кўриб чиқилди — суд прокурорнинг илтимосини қаноатлантириб, Самаевнинг икки ойга қамоққа олиш эҳтиёт чорасини уй қамоғига ўзгартирди.
Kaktus.media нашри ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига таяниб, Самаев айбини тан олиш бўйича тергов билан келишиб, давлат бюджетига 25 миллион сом тўлаганини ёзди.
Шунингдек, Самаев мэрлик лавозимидан кетиш бўйича ариза ёзгани ҳам маълум қилинди. Аммо уни давлатга пул тўлагани бўйича бош прокуратурадан маълумот олишни имкони бўлмади.
Самаев 17 апрелда қўлга олинган. МХДҚ уни «Тўқмоқ иссиқлик» муниципал ишхонасида коррупция схемасини уюштиришга алоқаси бор деб гумон қилган. Давлатга келтирилган зарарнинг миқдори 130 миллион сомдан ортиши айтилган.
19 апрелда Октябрь туман суди Самаевни 1 июнгача қамоққа олиш қарорини чиқарган.
Парламентнинг собиқ депутати, «Чемпион» лақаби билан танилган Урмат Самаев 2021 йили 26 августда Тўқмоқ шаҳрига мэр бўлиб сайланган. У 2012 йилдан 2015 йилгача Тўқмоқ шаҳар кенгашининг депутати бўлган.