27 апрелда Бишкекнинг Ленин туман суди Маданият вазирлигининг «Азаттиқ»қа қарши даъвосини қаноатлантирди ва нашрнинг ОАВ сифатидаги фаолиятини тугатиш тўғрисида қарор чиқарди.
«Азаттиқ»қа қарши даъво аризасини беришга «Настоящее время. Азия»нинг 2022 йилнинг 16 сентябридаги «Қирғизистон ҳамда Тожикистон чегарасидаги оғир жанглар» номли қирғиз-тожик чегарасидаги қуролли жанжал ҳақидаги видеоматериал сабаб бўлган. Бу видеоматериал «Азаттиқ» сайтини номаълум муддатга блокланишига асос бўлган.
2023 йил январида Маданият вазирлиги «Азаттиқ Медиа»ни оммавий ахборот воситаси сифатидаги фаолиятини тўхтатиш талаби билан судга мурожаат қилган.
«Азаттиқ Медиа»нинг ҳаракати, ариза эгаларининг фикрича, «Оммавий ахборот воситалари ҳақида» қонуннинг 23-моддасида «урушни, зўравонликни ва шафқатсизликни, миллий, диний ўзгачаликларни ҳамда бошқа халқлардан, миллатлардан нафратланишни тақиқлайди» деган талабларига қарши келади.
Судьянинг айтишича, қарор устидан Бишкек шаҳар судига шикоят қилиш мумкин.