Марказий Осиёда коррупционер божхона расмийлари билан тил бириктириш орқали улкан савдо империясини қурган Ҳабибула Абдуқодир оиласи юзлаб миллион доллар пулларни хорижга олиб чиқиб ювишда айбланди ва фош бўлди. Аммо у ва оиласи нафақат жиноий жавобгарликка тортилмади, балки уларнинг таъсири ортиб борди - дунё бўйлаб ўнлаб йирик лойиҳаларга сармоя киритишда давом этди.
Йиллар давомида коррупционер божхоначилар билан тил бириктирган бир шахс Марказий Осиёда Хитойдан келадиган футболкадан тортиб юқори сифатли электроника жиҳозларигача - импорт оқимини назорат қилиб келган.
У улкан даромад топган ва қудратли махфий иттифоқ тузган. Унинг ходими Абдуқодир номидан юзлаб миллион доллар пулларни ювганига иқрор бўлган. Кейинроқ у фош бўлди, унинг ҳукуматдаги юқори мартабали ҳомийси коррупция айбларини тан олди ва санкциялар рўйхатига тушди.
Аммо расмийлар шундан кейин уни таъқиб этишган, деб ўйлаётган бўлсангиз, адашасиз.
Бугунги келиб Ҳабибула Абдуқодир ва оиласи ўзларининг соядаги бойликларини глобал империяга айлантиришди. Пулларни ювишда ишлатилган компаниялар йирик кўчмас мулк лойиҳалари, кўркам турар-жой ва офис бинолари, масжидлар, бозорлар, завод-фабрика ва бошқа кўплаб лойиҳаларнинг инвесторларига айланди.
Марказий Осиё ҳукуматлари уларнинг пулларини қучоқ очиб қаршилашди.
Қуйида улкан контрабанда империясини қуришда айбланган шахс қандай қилиб ўзи ва укаларини йирик бизнесменга айлантиргани ҳақидаги ҳикоя билан танишасиз.
Марказий Осиёдаги коррупция ҳисобидан бойиган Абдуқодир оиласининг глобал бизнес империяси
Контрабандачиликда айбланган оила қандай қилиб Ўзбекистон ҳукуматининг ҳамкорига айланди?
Контрабандада айбланган оила ҳукумат дастаги билан Тошкентдаги қурилиш лойиҳаларини зимдан молияламоқда
Нега банклар Абдуқодир пулларининг келиб чиқиши билан қизиқмаган?
“Марказий Осиёнинг соядаги инвестор” деб аталган журналистик суриштирув - Озодлик радиоси, OCCRP, "Власть" (Қозоғистон) ва Kloop (Қирғизистон) нашрлари ҳамкорлигида тайёрланган.
Муҳаррирлар: Миранда Патручич, Илья Лозовский, Карл Шрек, Жулия Уоллес, Дрю Салливан
Матн муаллифлари: Илья Лозовский, Карл Шрек, Миранда Патручич
Координатор: Эльдияр Арикбаев
Журналистлар: Келли Блосс, Мартин Янг ва яна Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистондан ўндан зиёд журналист. Аксар исмлар хавфсизлик сабаб ошкор қилинмаяпти.
Фактчекинг: Олена ЛаФой, Дима Стоянов, Сержиу Ипати
Таржимонлар: Илья Донских, Алена Королева
Дизайн ва графика: Жеймс О’Брайен, Эдин Пашович
Промоутерлар: Чарльз Тернер, Мария Семендяева, Сэм Брук