Жогорку Кенеш қўмитаси Атир Абдрахматованинг истеъфосини қўллади

94

27 апрелда Жогорку Кенешнинг конституциявий қонунлар, давлат тузилиши ва суд ҳуқуқ масалалари бўйича қўмитаси Атир Абдрахматовани ҳақиқатчи хизматидан муддатидан олдин бўшатиш қарорини маъқуллади.

Абдрахматовани ишдан бўшатиш бўйича охирги қарорни депутатлар парламентнинг умумий йиғинида қабул қилади. Абдрахматованинг ваколатларидан муддатидан олдин тўхтатиш таклифини «Ата-Журт Киргизстан» фракцияси берган.

19 апрелда Абдрахматова 2022 йилга кўра Қирғизистондаги инсон ҳуқуқларини ҳолати бўйича баёнот берган. Унда айрим депутатлар унга ишонч билдирмаслик кераклигини айтиб, муддатидан олдин ишдан бўшатишни таклиф қилишган.

Депутатларнинг билдирувига Human Rights Watch (HRW) халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти ҳам реакция қилиб, 26 апрелда Абдрахматовани ҳимоя қилувчи баёнотни эълон қилган.

Унда ҳуқуқ ҳимоячилари Қирғизистон ҳукумати Атир Абдрахматованинг ваколатларини муддати битгунча ҳақиқатчи лавозимидан бўшатмасликка чақиришган.

HRW ташкилоти ҳақиқатчи аппаратини мустақил бўлишини таъминлаб, Қирғизистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича мандатни тўсқинликсиз амалга ошириш учун шароит яратиб бериши керак, деб ҳисоблайди.

«Абдрахматовани муддатидан олдин ишдан бўшатиш унинг ишига боғлиқ ўч олиш экани кўринади ва бу Қирғизистон ҳукумати инсон ҳуқуқи томонидан халқаро мажбуриятларини бажармаётганидан хабар беради», — дейди Марказий осиёдаги HRW текширувчиси Синат Султаналиева.

Атир Абдрахматова Қирғизистондан биринчи марта бўлиб аёл ҳақиқатчи бўлиб сайланган. Бу хизматга уни 2022 йили мартда тайинлашган.

Атир Абдрахматова — Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари бўлган. У 2020 йилнинг октябридаги сайловдан кейин ҳукумат алмашишига олиб келган митинглардан кейин МСК аъзолигидан ўз истаги билан кетган.