26 апрелда Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Медко Интернешнл» компанияси қандли диабет билан оғриган болаларга ёрдам сифатида 1000 пакет инсулин берганини билдирди.
Маълумотга кўра, вазирлик инсулинни етказиб бериш бўйича тендер ўтказди. Тез орада инсулиннинг биринчи партияси келиши кутилмоқда. У бутун мамлакат бўйлаб муҳтож болаларга тарқатилади.
«Қандли диабетга чалинган болалар саломатлиги учун жуда муҳим бўлган ҳаётни сақловчи дори-дармон билан таъминлагани учун компаниядан миннатдормиз» — деди вазир Гулнара Баатирова.
Ўтган йили қандли диабет билан оғриган беморлар мамлакатда инсулин етишмаслигини айтиб чиқишган. Бу масала парламентда яна кўтарилиб, депутат Дастан Бекешев Вазирлар Маҳкамаси раиси Ақилбек Жапаровга дорихоналар билан гаплашишни таклиф қилган.
«Инсулин сотиб олишда “қандли диабет тўғрисидаги” қонунни бажариш керак, унда давлат резервида инсулиннинг олти ойлик захираси бўлиши керак. Афсуски, қонуннинг ушбу нормаси амалга оширилмаяпти. Шунинг учун Соғлиқни сақлаш вазирлигига ярим йиллик захирани сақлаб туриш топшириғини беришингизни сўрайман», — деди у.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, 2022 йили 74 минг 810 бемор қандли диабет билан рўйхатга олинган ва бу рақам ҳар йили 5-6 мингга кўпаймоқда.
Муаллиф: Бурулсун Жумалиева