Боткен: МХДҚнинг маст ҳолатдаги ходими миллиционерни калтаклаб, кийимини йиртиб ташлади

126

Боткен туманида МХДҚнинг маст ҳолатдаги ходими милиционери калтаклаб, кийимини йиртиб ташлади ва машинасининг калитини олиб қўйган. Бу ҳақда 26 апрелда «Клооп»га вилоят ИИБи милициясидан билдиришди.

Маълумотга кўра, воқеа 24 апрелда бўлган. Кечаси соат 00:15 атрофида туман милициясига Чек қишлоғида нимадир ёнаётгани ҳақида хабар келиб тушган. У ерни текшириш учун Ҳудуд назоратчиси борган.

«МХДҚнинг Боткен вилояти бўйича бошқармасининг ҳисобчи лейтенанти ва Чек қишлоғининг икки нафар фуқароси маст ҳолатда “Мерседес-Бенц 210” русумидаги автомобилнинг мусиқасини баланд қўйиб олиб ўтиришган. Назоратчи тартиб-интизом сақлашга чақирганида қонун талабларга риоя қилмаган. МХДҚнинг ходими назоратчини бир уриб, кийимини йиртиб, машинасини калитини олиб, бекитиб қўйган», — деб таъкидлашди милициядан.

Ҳодиса бўлган жойга туман милициясининг ходимлари бориб, уч кишини қўлга олган. Уларнинг маст ҳолатда бўлгани аниқланиб, автомашинаси жарима майдонига киргизилган.

Назоратчи бўлса Боткендаги ҳудудий шифохонага ётқизилиб, тегишли экспертиза тайинланган. Мазкур ҳолат туман милициясининг электрон журналида қайд этилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бу бўйича эса МХДҚнинг матбуот хизмати изоҳ беришдан бош тортди.