Бишкек: Милиция митингга тайёргарлик олдидан фаолни қўлга олди

105

Материал янгиланиб туради

«Қаршилик» ташкилоти фаоллари 26 апрелда Бишкекда уларнинг аъзоси, феминист фаол Татьяна Медведевани милиция қўлга олганини билдиришди. Фаолларнинг маълумотига кўра, бу 1 май куни бўлиб ўтадиган пикет билан боғлиқ бўлиши мумкин. Аввалроқ ташкилот пикет ўтказилишини маълум қилган эди.

«Бизнинг “Қаршилик ёш муҳолифат ташкилотимиз 1 майда пикет ўтказилишини маълум қилган эди. Унда мамлакатда ойлик кўтарилсин, иш ва ўқув жойларида тайзиқлар тўхтатилсин, деган асосий талаблар айтилмоқчи эди. Фақат шундан келиб чиқиб, ташкилотни аъзосига ҳокимият томонидан босим бўлмоқда», —деб билдиришди ташкилотдагилар.

«Қаршилик»нинг маълумотига кўра, Медведева пойтахтнинг Биринчи Май туман ИИбга етказилган.

Ташкилот 1 майда соат 14:00да, Чуй кўчаси ва Абдрахманов кўчаси кесилишидаги инқилоб қаҳрамонлари скверида ўтказишни режалаштирган.

Фаоллар пикетни 3 апрелда Бишкекнинг Биринчи Май туман суди шаҳар марказида митинг ўтказиш тақиқини узайтирганига қарамай, ўтказгани туришибди. Ўша вақтда митинг ўтказишга чеклов давлат ва муниципал расмий тадбирларга тааллуқли эмас.