24 апрелда 13 нафар болага «Киби» протез қўллари бепул берилди. Бу ҳақда Республика протез-ортопедия буюмлари муассасасига таяниб «Кабар» миллий ахборот агентлиги ёзди.
Протезларни ясашга бюджетдан 1 миллион 800 минг сомга яқин маблағ ажратилган. Уларни Республика протез-ортопедия буюмлари муассасаси, протез-техникалари Россиянинг Motorika компаниясининг қисмларидан фойдаланиб ясашди. Протезлар электроникасиз ишлайди ва сувга чидамли.
Протез-ортопедия буюмлари муассасасининг директори Ализа Солтонбекова, имконияти чекланган болалар ёшлигиданоқ функционал протезлардан фойдала бошлаши керак, деб таъкидлади.
«Қўл протезлари нафақат иш фаолиятини яхшилайди, балки соғлиқдаги нохуш муаммоларнинг олдини олади, доимо тонусни сақлаб, болаларнинг машғулот ўтказишига ҳам имкон яратади», — деди у.
Солтонбекованинг айтишича, «Киби» протезлари боланинг протезни «танасининг бир қисми» сифатида қабул қилишини шакллантиради.
Ўлкада илк бор болалар учун фаол «Киби» протези жорий йилнинг февраль ойида тайёрланди.
Меҳнат ва ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг маълумотига кўра, қирғизистонлик протез ясовчи мутахассислар махсус тайёргарликдан ўтиб, протез ясаш бўйича сертификатга эга бўлишган. Тренинг Протез-ортопедия буюмлари муассасаси, Motorika компанияси ва Қирғиз-рус тараққиёт жамғармаси ўртасидаги 2022 йили имзоланган шартнома асосида уюштирилган.