Ногиронлар нозик мавзуларни билишади ва парламентда кўп нарса қила олишади — Айнуранинг ҳикояси

151
Иллюстрация: Алина Печенкина

Материалнинг асл нусхаси Қирғизистонда инклюзив жамиятни тарғиб қилиш бўйича InKoom лойиҳасининг сайтида берилган.

Айнура Телеушева маданият ва санъат тармоғида инклюзия билан шуғулланган Love-Life жамоат фондини бошқаради.

Ногиронлик ҳеч нарсага тўсқинлик қилмади

У болалигида онаси билан ҳалокатга учраб, ногирон бўлиб қолган. Айнура умуртқани компрессияли қисилишидан жабрланиб, онаси эса вафот этган. Ногиронлик Айнурага олий маълумотли бўлишга, турли тармоқларда ишлашга, бола туғишга, машина бошқаришни ўрганишга, қолаверса, парламентга номзодини қўйишга тўсқинлик қилмади.

Айнура мактабда ўқиган эмас – унга ўқитувчилар ўзлари келишган, у КМКТАУга дизайнер-архитектор мутахассислигига топширишга эришган.

«Мени ўқишим учун лифт ишлатилган. Мен 6 йил ўқидим, дўстларим кўп эди. Мен дизайнер бўлиб ишламадим, сабаби имкони йўқлигини тушундим. Дизайнер ишлаётганда, у қурилиш майдончасида бўлиши керак, ускуналар сотиб олиши керак, бориб туриши керак. Бизда ҳаммаси етарли эмас. Шу сабаб мен бошқа нарсани излаб, ижтимоий ҳаётни топдим», – дейди Телеушева.

Истаган ишни топиш жуда қийин

Телеушева турли тармоқларда ишлашга эришган – алоҳида эътиборга муҳтож одамлар ноқулайликларга кўп дуч келади. «Ногирон одамларга ишлагиси келган ишни топиш жуда қийин. Ҳа, имконияти чекланган одамлар учун квоталар бор, аммо иш ўринлари мослаштирилган эмас», — деб қўшимча қилди у.

Ҳозир Айнура ногирон одамларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан шуғулланади – у алоҳида эътиборга муҳтож одамларни жамиятга интеграциялаш бўйича лойиҳани координация қилади.

«Биз давлат ходимларига, тиббиёт ходимларига ва ҳуқуқни мухофаза қилиш органларига ногиронлик нима эканини тушунтириш учун тренинглар ўтказамиз. Бу касаллик эмас, жисмоний ҳолат ва ногирон одамлар ишлай олади. Ногирон одамларни ёллашда, уларга керакли шароитлар яратишда шу факторларни ҳисобга олиш учун. Шунингдек, қандай тўғри муомала қилишни ўргатамиз. Кўплаган имконияти чекланган одамлар тиббий муассасаларга, ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига мурожаат қилишади – уларга қўпол муносабатда бўлган ҳолатлар кўп бўлади. Асосан, тиббиёт муассасаларида, давлат ишфохоналарида ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш идораларида эътиборсизлик билан муомала қилиб, ногиронларда, ҳатто, аризани ҳам қабул қилишмайди», — дейди Телеушева.

Муаммони ҳал қилиш учун парламентга отланиш

Ногирон одамларнинг муаммоларини юқори даражада ҳал қилиш учун Айнура Телеушева 2022 йили парламентга номзод бўлган.

«Мен “Интимак” партиясидан қатнашдим, бироқ овоз олмадим. Мен ҳозир кутиш рўйхатидаман. Квота бўлгани учун партия менга мурожаат қилиб, аёл сифатида ҳам, ногирон одам сифатида ҳам бир неча позицияни ёпдим. Улар менга номзод бўлишимни таклиф қилишди, мен рози бўлдим. Бу жуда қийин бўлди. Мен учрашувларга борганимда, одамлар мени ҳеч нарса қилолмайдиган одам сифатида қарашларига гувоҳ бўлдим. Мени биринчи кўрганда шундай ўйлашди. Аммо мен пенсионерлар билан, имконияти чекланганлар билан оналарнинг соғлиги учун, ногирон одамлар учун барча шароитлар ва квоталар бўлиши учун ишлайман, деб айтдим. Улар эшита бошлашди. Мен катта муваффақиятларга эришдим, деб ҳисоблайман. 820 овоз олдим. Ногирон одамларга бу сонда овоз олиш ҳам қийин», — дейди Айнура.

Телеушева яна парламентга номзодини қўйишни режалаштирмоқда, сабаби унинг фикрича, ҳукумат ва Жогорку Кенешда ногирон одамлар албатта бўлиши керак.

«Мен жамият билан ишлаб, имконияти чекланган одамлар барча нозик мавзуларни билишини ва парламентда бошқа одамларга қараганда кўп нарса қила олишини тушунтириш кераклигини тушундим, чунки улар доим муаммоларга дуч келишади» — деб ўйлайди Айнура.