20 апрелда бомба ҳақидаги аноним хабар туфайли Бишкекдаги тўққизта мактаб ўқувчилари эвакуация қилинди. Бу ҳақда шаҳар милициясидан билдиришди.
Шаҳар ИИБ маълумотига кўра, 20 апрелда тахминан соат 07:29 да милицияга, №33 мактаб-гимназиясининг электрон почтасига бомба ўрнатилгани ҳақида маълумот келиб тушгани тўғрисида билдирув келган. Милиция ходимлари воқеа жойига бориб, ҳудудни ўраб олган ва ўқувчилар ҳамда мактаб маъмурияти эвакуация қилинган.
Бундан ташқари, шунга ўхшаш маълумот бошқа мактабларга ҳам келиб тушган: № 64, 52, 67, 62 32, Bishkek International School, «Оксфорд» ва «Сейтек». Воқеа жойида милиция иш олиб бормоқда.
Аввалроқ, 18 апрелда, бомба ҳақидаги худди шундай маълумот №67, 90, 63, 51, 17 ва хусусий «Интеллект», «Тенсай», «Звездочка» мактабларига, Марказий Осиёдаги Америка университети коллежига, Қирғиз-рус Славян университети ҳамда Қирғизистон давлат техника университетига келиб тушган. МХДҚнинг маълумотига кўра, 52 та муассасанинг электрон почтасига бомба жойлаштирилгани ҳақида маълумот келиб тушган. Бу маълумотларнинг барчаси ёлғон бўлиб чиққан.
МХДҚ раҳбарининг ўринбосари Айбек Шаменов бомба ҳақидаги оммавий хабарларга изоҳ бераётиб, мактабларга маълумот юборган почталарнинг эгалари Россия ва Украина ҳудудида жойлашгани боис, уларни топишнинг имкони бўлмаганини айтган.
Бош саҳифадаги сурат: Kaktus.media.