Адлия вазирлиги: Рим статутини ратификация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси ҳалигача кутилмоқда

144

Адлия вазирлиги «Клооп»га халқаро жиноят судининг Рим статутини ратификациялаш ҳақидаги қонун лойиҳаси бунгача давлат идораларидан тушган таклифлар билан огоҳлантиришларни ҳисобга олиб, ҳамон кўриб чиқилаётганини билдирди.

Қонун лойиҳасини Адлия вазирлиги 2022 йилнинг 26 сентябрида, қирғиз-тожик чегарасидаги қуролли можародан кейин зудлик билан жамоатчилик муҳокамасига чиқарган. Ноябрда муҳокама ёпилган, аммо Жогорку Кенешга шу бўйича тушмаган.

Рим статутини ратификациялаш Қирғизистонга нима учун муҳим?

Ҳуқуқшунослар ва ҳуқуқ ҳимоячилари Рим статутини ратификациялаш кераклигини 2022 йили айтишган. Уларнинг айтишича, ҳужжат Қирғизистонда ташқи хавфлардан ва бошқа жиноятлардан ҳимояланишнинг янги механизмларини ишга тушириш учун зарур.

Шундай аргументни Адлия вазирлиги ҳам ҳужжатни таклиф қилаётиб айтган. Қонун лойиҳасининг асосномасида Рим статутини ратификациялаш Қирғизистонга хавфсизликни таъминлашга шароит яратиб, республиканинг ҳудудий бутунлигини ҳимоя қилишга йўл бериши айтилган.

«Шунингдек, бу ҳужжатни ратификациялаш Қирғизистонни халқаро жамоатчиликнинг тинчликни ва хавфсизликни таъминлаш бўйича ғоясининг тарафдори сифатида ташқи сиёсий билдируви бўлади, бу ўз навбатида давлатни халқаро аренадаги обрўсини оширади», — деб билдиришган Адлия вазирлигидан.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича Article 9 бирлашмасидан халқаро жиноят суди Рим статути ратификациялангандан кейин қилинган жиноятларни кўриб чиқа олишини таъкидлашди. Бироқ ўтган воқеалар бўйича ҳам жиноий иш қўзғашга имкон бор.

Шу билан бирга, адвокат Нурбек Тўктакунов Қирғизистон ушбу ҳужжатни “замонавий шарт билан” ратификация қилиш ва ўз кучини 2022-йил сентябрида қирғиз-тожик чегарасида содир бўлган қуролли можарога қадар кенгайтириш имкониятига эга эканлигини айтди.

Рим статутини ратификациялашни муҳимлигини конституциявий ҳуқуқ бўйича юрист Сания Токтогазиева ҳам таъкидлаган. 2021 йили у Тожикистон ҳарбийлари Қирғизистон фуқароларига қарши ҳарбий жиноят қилган фактлари бўйича халқаро жиноят судининг прокурорига ариза йўллаган.

У Қирғизистон статутни ҳамон ратификация қилмаганига қарамай халқаро жиноят судини Тожикистонга нисбатан юрисдикцияси борлигини, сабаби у бу ҳужжатни ратификациялаган давлат эканини билдирган.

2022 йилнинг сентябрида Токтогазиева халқаро жиноят судининг прокурори Қирғизистоннинг мурожаатини қабул қилганини айтган. Бироқ кейинчалик Россиянинг Украинага қарши уруши сабаб халқаро жиноят судининг афзаллиги бу давлатдаги жиноятларга берилганини қўшимча қилган.

Халқаро жиноят судининг Путинни қамоққа олиш ордери

Рим статути қабул қилинганда қирғиз ҳукумати халқаро жиноят судининг қарорига мувофиқ, Россия президенти Владимир Путин Қирғизистонга келиб қолса, уни қамоққа олиши керак бўлади — аммо бу фақат теория.

Халқаро жиноят суди Путинни қамоққа олиш ордерини мартнинг охирида чиқарган. Айбловчи томоннинг версиясига кўра, Путин «камида 2022 йилнинг 24-февралидан бери» болаларни Украинадан Россияга депортациялангани учун жавобгарликка тортилади.

Аммо халқаро жиноят судининг собиқ судьяси Говард Моррисоннинг айтишича, статутни ратификациялаган давлат Путинни қамоққа олишга мажбур, бироқ унинг давлати бу ишни қиладими йўқми ҳукумат келишув талабларини бажаришга қанчалик тайёр ва уларни Россиянинг реакцияси қанчалик хавотирга солишига боғлиқ.

«Муаммо халқаро жиноят суди — келишувларга асосланган суд эканида. Югославия ва Руанда бўйича трибуналларга қараганда, унинг VII бўлимига кўра, [БМТнинг уставида] кўрсатилишича, БМТнинг хавфсизлик кенгаши кўрсатиб бера оладиган ваколати йўқ. [...] Трибуналлар бошқа давлатларни ҳамкорликка мажбурлай олади, Гаага суд эса номусли давлатларнинг қўлловига тобе, бундай қўллов доим ҳам бўлавермайди», — деб тушунтирган Моррисон.

Масалан, у Рим статутини ратификациялаган Тожикистонда Путин қўлга олиниши мумкин деган сценарий амалга ошиши мумкин эмас дегани. У Путин бари бир олдиндан келишмай туриб ҳеч қаерга бормаслигини таъкидлаган.

Халқаро жиноят судининг Рим статути — халқаро жиноят суди асосидаги халқаро шартнома. У 1998 йили Римда дипломатик конференцияда қабул қилинган. Рим статути 2002 йили кучга кирган.

Очиқ манбалардаги маълумотларга кўра, мазкур халқаро шартномага Қирғиз Республикаси 1998 йилнинг 8-декабрида имзо қўйган, аммо ратификациядан ўтмаган.

Халқаро жиноят судининг компетенциясига геноцид, ҳарбий, инсониятга қарши, жумладан агрессия жиноятлари учун жавобгарларни жазолаш киради.