Бишкек: Милиция ходимлари гиёҳванд моддаларини сотувчи интернет-дўконининг эгасини қўлга олишди

146

Бишкекда шаҳар милиция ходимлари гиёҳванд модда сотган интернет-дўконининг 27 ёшли эгасини қўлга олишди. Бу ҳақда 15 апрелда милициянинг матбуот хизматидан билдиришди.

Маълумотга кўра, гумондорнинг чўнтагидан умумий оғирлиги 7,5 грамм беш қадоқ гашиш, уйидан эса 105 грамм марихуана топилди. Телефонида эса интернет-дўконнинг аккаунти борлиги аниқланди.

Бу бўйича «Гиёҳванд моддаларни, психотроп моддаларни ва уларнинг аналогларини сотиб ўтказиш мақсадида ноқонуний тайёрлаш» моддаси билан жиноят иши қўзғалиб, гумондор икки ойга қамоққа олинди.

Бунгача 14 апрелда МХДҚнинг ходимлари Бишкекда халқаро доимий гиёҳвандлик гуруҳининг аъзоларини қўлга олишган, уларнинг орасида 9-11-синфнинг ўқувчилари ҳам бўлган.

Тинтув вақтида уларнинг сумкаларидан умумий оғирлиги 921 граммни ташкил қилган синтетик гиёҳванд модда топилган. Уни «дозалаб» сотганда умумий нархи 11 миллион 800 минг сомдан ортиши айтилган.