Ўш вилоятининг раҳбарлигига Элчибек Жантаев тайинланди

140
Элчибек Жантаев

Президентнинг Ўш вилоятидаги мухтор вакили Зиядин Жамалдинов хизматидан олиниб, ўрнига Элчибек Жантаев тайинланди. Бу ҳақда 14-апрелда вилоят бошқармасидан билдиришди.

Маълумотга кўра, янги тайинланган етакчини вазирлар маҳкамаси етакчисининг ўринбосари Бақит Тўрўбаев Ўш вилоятининг фаоллларига таништирди.

50 ёшдаги Элчибек Жантаев Иссиқкўл вилоятининг Оқсув туманида туғилган. Меҳнат йўлини ўзи туғилган Ақчий қишлоқ кенгашида иқтисодчи қатори ишлаш билан бошлаган. 2018-2020 йиллари Туп туман администрациясининг раҳбари бўлиб меҳнат қилган.

2020 йилнинг ноябрида эса истеъфога кетган Балбак Тулобаевнинг ўрнига ҳукуматнинг Иссиқкўл вилоятидаги мухтор вакили бўлиб тайинланган.

2021 йили май ойидан бошлаб Қишлоқ хўалик, сув ва ўрмон хўжалиги вазирлигининг ҳудудларни ривожлантириш агентлигининг директори бўлиб ишлаб, ноябрь ойидан бошлаб Давлат хизмати ва маҳаллий ўз-ўзини бошқариш агентлигини бошқариб келган.

Жантаев — «Ак-Суу Арашан» жамоат уююшмасининг таъсисчиларидан бири.

Жамалдиновнинг хизматдан бўшатилиши

Жорий йилнинг 14-апрелида президентнинг Ўш вилоятидаги мухтор вакили Зиядин Жамалдинов, унинг биринчи ўринбосари Данияр Жаникулов ҳамда Қорасув туман ҳокими Турусбек Ногоев ҳам хизматидан олингани маълум бўлган.

Аввалроқ жорий йили 9-мартда, Жогорку Кенешнинг йиғинида Жусупбек Коргонбай ўғли бош бўлган бир қатор депутатлар Ўш вилоятининг бошчиси Зиядин Жамалдинов ер участкаларини «акасининг номига ноқонуний қайд эттириб олган» деб айтиб чиқишган.

Жамалдинов эса буни «туҳмат» деб атаб, бари тегишли идоралар текширув олиб боргандан кейин аниқланади деб билдирган.

Кейинчалик, 3 апрелда ижтимоий тармоқларда Жамалдинов билан Тўлўйкон қишлоқ ҳукуматининг собиқ етакчиси Султанбек Жунусовнинг суҳбати ёзилган аудио тарқаб,  унда вилоят раҳбари қишлоқ ҳукумати етакчисининг «ишлаб чиқариш йўналишидаги ерни турар жой йўналишига ўзгартириб беришни илтимос қилган». Вилоят администрацияси аудиода Жамалдинов гапирганини тасдиқлаб, бироқ уни «махсус уюштирилган» деб атаган.

Журналистлар эса мазкур 5 гектар ер вилоят бошчисининг қариндошига қайд этилганини ёзиб чиқишдан кейин вилоят администрацияси ер участкаси ҳозирда ҳусусий томон Мамадалиев Нуржигит Бердали ўғли номли фуқарога тегишли эканини маълум қилишган.

Кейинчалик, 13 апрелда ижтимоий тармоқларда вилоят бошчисининг биринчи ўринбосари Данияр Жаникуловнинг иш кабинетида бир неча кишидан конверт олиб ва бераётган видеоси тарқаган. Жаникулов мазкур видени тасдиқлаб, аммо коррупцион фаолият бўлмаганини билдирган. У видеони тарқатишда Жамалдиновни айблаган.

Мазкур ишни 14-апрелда Бош прокуратура текшира бошлаган.