WPR рейтинги: Қирғизистон жиноятчилик даражаси юқори бўлган 35 давлат қаторида

238

Қирғизистон дунёдаги 136 давлат ичидан жиноятчилик юқори бўлган 35 мамлакат қаторига кирди. World Population Review мустақил, статистика порталининг янгиланган рейтингида давлат 31-ўринда деб кўрсатилган.

Жиноятчилик энг юқори дейилган давлатларнинг ўнталигига Венесуэла, Папуа-Янги Гвинея, Жанубий Африка, Афғонистон, Гондурас, Тринидад ва Тобаго, Гаяна, Сальвадор, Бразилия, Ямайка давлатлари кирди.

Қирғизистон рўйхатда Колумбия (30-ўрин) ва Уганда (32-ўрин) давлатларининг ўртасидан ўрин олди.

Қўшни Қозоғистон 40-ўринда бўлса, Ўзбекистон 99-ўринни эгаллади. Тожикистон билан Туркманистон рейтингнинг рўйхатига кирмаган.

Дунёдаги энг хавфсиз 10 давлат қаторини Қатар, Бирлашган Араб Амирликлари, Тайван, Мен ороли, Оман, Швейцария, Гонконг, Япония, Словения ва Арманистон тўлдирди.